июн 03, 2023 16:31 Asia/Tashkent
  • Имом (р.а.) фикрларининг Марказий Осиё ва Кавказдаги глобал таьсирига умумий нуқтаи назар
    Имом (р.а.) фикрларининг Марказий Осиё ва Кавказдаги глобал таьсирига умумий нуқтаи назар

1979-йил феврал ойида Имом Ҳумайний (р.а.) бошчилигидаги Ислом инқилоби амалга ошгач, барча мусулмон халқлар бу жаҳон инқилобидан турли йўллар билан фойдаландилар.

Мусулмон халқлари улуғвор ислом инқилоби ғалабасининг бошиданоқ бу инқилоб фақат Эрон халқига тегишли эмаслигини, у бутун дунё мусулмон ва огоҳ халқлари фойда келтириши мумкинлигини англаб етдилар. Шу билан бирга, Ғарбда исломнинг тобора кенгайиб бориши Ислом инқилоби таьсирисиз бўлмаслигини ҳам унутмаслигимиз керак. Шу нуқтаи назардан шуни айтиш керакки, мусулмон халқлар, хоҳ шиа бўлсин, хоҳ сунний бўлсин, Ислом инқилоби натижасида минтақа ва дунё мамлакатларида конструктив саьй-ҳаракатларни амалга оширди. Бу шундуй бир пайтдаки, Ислом номидан, халқаро сионизм ва глобал такаббурликнинг ёрдами ва кўмагида билан охирги самовий динни йўқ қилиш кун тартибига қўйилган золим ҳукмдорларга қарши туриш учун ҳеч қачон мусулмон халқлари назариданчетда қолмаган. Бу давлатларга мисол қилиб, Ислом номи билан Арас шимолида ҳақиқий исломни йўқ қилишга, шиаликни йўқ қилишга уринаётган Озарбайжон Республикасини келтиришимиз мумкин.

Барибир, Ислом инқилобининг Марказий Осиё ва Кавказдаги таьсири билан боғлиқ ҳолда, мусулмон мутафаккир ва таҳлилчилари Эрондаги Ислом инқилобининг дунёдаги барча мусулмонлар ғоялари билан уйғунлигига ишора қилиб, Имом Ҳумайний (р.а.)нинг бой ғояларидан амалий фойдаланиш, ўрганиш ва тадқиқ этиш зарурлигини таькидлайдилар.

Илгарироқ, Бишкекда Имом Ҳумайний (р.а.)нинг фикрлари ва ғояларини ўрганишга бағишланган ихтисослаштирилган давра суҳбатида қирғизистонлик эксперт ва мутахасислар Ислом оламидаги баьзи куч марказлари, жумладан, баьзи араб давлатлари ва Туркиянинг бу Шиа ва сунний ўртасидаги келишмовчиликлар келтириб чиқариш бўйича саьй-ҳаракатларига ишора қилиб, Имом Ҳумайний (р.а.)нинг соф ва теран фикрлари туҳфаси бўлган Эрон Ислом ҳукуматини шиа ва сунний ўртасидаги энг яқин умумий асос эканлигини таькидладилар. Ушбу ихтисослаштирилган давра суҳбатида тарих фанлари номзоди, “Прудент Солутионс” тадқиқот маркази раҳбари, сиёсий ва тарихий масалалар бўйича таниқли эксперт, доктор Эссен Особ Алиев ушбу давра суҳбатида шундай деди:“Биз, мусулмон мутахассислари ва тарих ва халқаро муносабатлар соҳасида фаолият юритаётган инсонлар сифатида Ислом инқилобининг ўша даврда ислом оламидаги буюк озодлик ҳаракати билан юзма-юз келган муҳим мафкуравий воқеа сифатидаги ўрни жуда муҳим деб ҳисоблаймиз.

Доктор Эсен Особ Алиев, шунингдек, ҳозирда Ғарбий Осиё, Яқин Шарқ ва ҳатто Марказий Осиёда кечаётган жараёнлар далолат берадики, империалистик ҳукуматларнинг ҳаддан ташқари тазйиқлари ва сиёсатларидан қутулиш ғояси фақат шиа ёки сунний бўлишидан қат’и назар, барча мусулмонларнинг яқинлиги билан амалга ошиши мумкин.

Имом Ҳумайний (р.а.)

 

Иллиана Сатарава, шарқшунос олима, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Академик университети профессори ҳам ушбу давра суҳбатида шундай деди:“ХХ асрдаги ислом тадқиқотчилари туфайли, шунингдек, Имом Ҳумайний (р.а.) фикрлари асосида дунёда икки қутбли тизимга амал қилган ҳолда, тараққиётнинг янги ислом йўли тақдим этилди.” Шу билан бирга, бу Қирғизистонлик тадқиқотчи қўшимча қилди:“Мен учун Имом Ҳумайний (р.а.)нинг бу сўзлари жуда қизиқки, "сиз кўрасизки, тез орада бутун дунё мусулмонлари уйғонади ва бу уйғониш глобал миқёсда оммавий ҳаракатга олиб келади".Бундан келиб чиқиб, ҳозирги кунда суннийлар ва шиалар бутун Ислом уммати олдида турган муаммоларга ечим топиш учун умумий режани амалга оширишлари керак. Шу билан бирга, бу атоқли қирғиз мутафаккири Имом (р.а.) фикрларининг мавжуд воқеликларга тўғри келадиган инкор этиб бўлмайдиган бир ҳақиқатни ҳам кўрсатиб ўтди.

Элиана Сатарава хоним ўз сўзини давом эттирди ва шундай деди:"Имом Ҳумайний (р.а.) ўз мулоҳазаларида кўтарган кўплаб масалалар мустақиллик, озодлик, мазлум халқнинг барча соҳаларда мустақил бўлишига ёрдам беришни ўз ичига олганки, ҳозиргача бу масалалар Ислом оламида ҳал этилмаган, мусулмонлар жамоати бир-биридан ажралиб кетган."

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, минтақадаги ва жаҳондаги мусулмон халқларининг бирлигини сақлаб қолиш самарали раҳбарликни талаб қилади. Барибир, бу етакчиликни қўлга кирита оладиган ягона мусулмон давлати Эрон эканлигига шубҳа йўқ. Ўтган бир неча йил ичида тўпланган тажрибага кўра, Эрон раҳбарлари бу раҳбарликни ўз қўлига олишлари ва уни дунё мусулмон халқлари манфаати учун илгари суришлари мумкин. Шу билан бирга, бу соҳада жаҳон такаббурлиги ва халқаро сионизмнинг узлуксиз найранглари ва фитналарини эьтибордан четда қолдирмаслик керак. Ўтган бир неча йил ичида глобал манманлик ва халқаро сионизм мусулмон халқлар олдида кўплаб тўсиқлар яратиб, дунё мусулмонларининг бирлигига тўсқинлик қилди. Глобал такаббурлик ва мусулмон халқлар душманларининг тазйиқларига қарамай, эртами кеч Имом Ҳумайний (р.а.) фикрлари асосида мусулмон халқларининг бирлиги амалга ошади. Дунёда Ислом асосларига мос келадиган ва дунё мусулмон халқларининг бирлигини ҳимоя қиладиган янги қутб шаклланади. Бундай вазиятда дунё мусулмонлари ажнабийларнинг тазйиқларига қарши туришдан бошқа мажбуриятлари йўқ ва бу яқинлашиб келаётган имкониятлардан ислом динини ёйиш йўлида фойдаланишлари керак.

Умуман олганда, шуни айтиш керакки, Имом Ҳумайний (р.а.) фикрлари мусулмон халқларини уйғотишда давом этмоқда ва бу буюк ҳақиқатни эътиборсиз қолдирмаслик керак. Чунки, ҳеч шубҳасиз, мусулмонлар бирлигининг асосий йўли бўлмиш Имом Ҳумайний (р.а.) йўлига эьтибор бермаслик барчани адаштиради.

Ёрлиқ