Белгилланган муддат тугади; Нигерда ҳарбий ҳужум ҳақида Экуас" блокида бўлиниш
(last modified Wed, 09 Aug 2023 12:32:45 GMT )
август 09, 2023 17:32 Asia/Tashkent
  • Белгилланган муддат тугади; Нигерда ҳарбий ҳужум ҳақида Экуас\
    Белгилланган муддат тугади; Нигерда ҳарбий ҳужум ҳақида Экуас\" блокида бўлиниш

ECOWAS ташкилотининг Нигер ҳарбий кенгашига ҳокимиятни топшириш ҳақидаги огоҳлантириши якунига қарамай блок давлат тўнтаришига уринганларга қарши ҳарбий чоралар кўришга тайёр экани ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.

Нигерда 26 июль куни президент қўриқлаш кучлари томонидан амалга оширилган давлат тўнтаришидан ва бу мамлакат президенти Муҳаммад Базум ҳокимиятдан четлаштирилгани ортидан Экуас номи билан танилган Ғарбий Африка иқтисодий ҳамжамияти давлат тўнтаришига уринганларга ҳокимиятдан ағдарилган президентни ҳокимиятга қайтариш учун бир ҳафта вақт берди ва агар бу жараён давом этса бу давлатга ҳарбий ҳужум қилиши билан таҳдид қилишди.

Экуас блокининг қарори Ғарб давлатлари айниқса Франция томонидан олқишланди.

Ғарбий Африка мамлакатлари ҳамжамиятининг Нигерияга қарши ҳарбий чоралар кўриш билан таҳдид қилгани ва Франция давлатининг бу мамлакатга ҳарбий аралашуви аниқ қўллаб-қувватлашидан кейин Ниямадаги ҳарбий кенгаш ҳам йирик хорижий давлатлар Нигерга ҳужум қилишга тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирди ва бу кенгаш Нигер ҳаво ҳудудини ёпди.

ECOWAS блоки муддати тугаши билан минглаб Нигерия фуқаролари давлат тўнтариши ташаббускорларини қўллаб-қувватлаган, Франциянинг ҳаракатларини танқид қилишди. Улар бу бой Африка давлатида Франция мустамликачилигини танқид қилмоқда. Кўпчилик намойишчилар ҳозирги тўнтаришни миллат озодлиги сифатида билади ва тўнтариш ташаббускорларини тан олади.

Нигерия

 

Аслида Францияинг ўтган йилла давомида Нигерда бўлиши/аралашиши/ ва бир томондан бу давлатнинг сиёсий ва иқтисодий эксплуатацияси, ииккинчи томондан Нигер халқини қашшоқликда ушлаб туриши бу мамлакатнинг кўп аҳолисининг мавжудлигига қарши бўлишига сабаб бўлди. Бироқ айни пайтда Нигер конларидан атом электр станциясининг уран ёқилғиси билан таъминлаётган Франция  учун бу вазит ёқимли эмас.

Шу сабабдан тўнтариш бошиданоқ бунга муносабат билдирди ва ҳарбий ҳужумни ҳимоя қилди.

Вагнер гуруҳи раиси Пригожин ҳам Нигердаги вазият ҳақида гапириб, иқтисодиёт Нигердаги тўнтариш ва франузларга қарши кайфиятнинг асосий свбабидир чунки халқ қашшоқликда яшайди ва Франция уларнинг ресурсларидан фойдаланади деб таъкидлади.

У шунингдек Франция ҳукумати Нигер мамлакати ресурсларидан жами фойдаланадиган 5 фоизини шу мамлакат аҳолисига  бермоқда, ҳолбуки Нигер аҳолиси ресурсларини ўзлари назорат қилсалар улар бой ва бахтли яшашлари мумкин дея изоҳлади.

Энди вазият мураккаблашган. ECOWAS ва унинг ғарбий иттифоқчилари ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилмоқда аммо ҳарбий ҳужумини амалга ошириш деярли мумкин эмас.

НАТО ташкилотининг Европадаги собиқ қўмондони Жеймс Ставридис ҳам Нигердаги можаро  Африкадаги умумжамият урушига айланиш мумкинлиги, чунки тўнтариш раҳбарларнинг ҳокимитяни топшириш муддкати тугайди деб огоҳлантирди.

Мали ва Бурки-нафасо каби мамлакатлар ҳарбий ҳужумни тилга олиши билан Нигерга қарши ҳар қандай ҳарбий ҳаракатга уларнинг муносабти билан жавоб берилишни таъкидлади. Гвинея ҳам Нигер ҳарбий кенгаши раҳбарлари томонида бўлди. Нигерия парламенти ҳарбий ҳужумда қатнашишни маъқулламади.

АҚШдаги Ҳодсон институти раиси Жеймс Бернетт ҳам ҳозирда Ғарбий Африкада жиддий минтақавий бўлинишлар давом этаётгани ва бу катта можаро ва тартибсизлик бўлишини маълум қилди.

Ҳарбий таҳдидга қарамай, музокаралар инқирозни ҳал қилишнинг эннг яхши ечими бўлиб қолмоқда. Шу сабабдан Ниг8ер ҳарбий кенгаши ва Эковас блоки демократияни ўрнатишга ва қонуний ҳукуматни шакллантириш жадвалини келишиб олишлари мумкин ва бу келишув Нигернинг ағдарилган президенти Муҳаммад Базум ва бошқа маҳбусларни озод қилишни ўз ичига олиши мумкин.

Келаси кунлар уруш бошланиши ва ёки тинчлик сақланиб қолиши учун жиддий рол ўйнаши назарга ташланмоқда ва бу вариантлардан бирини танлаш қийин. Шубҳасиз Африка мисли кўрилмаган ва шиддатли бўлинишига дуч келмоқда ва ҳозирги кескинликлар соясида бир неча йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллар давом этиши мумкин.

Машҳур араб журналисти Абдулбари Ативан ҳам бу ҳақда Нигер ва Арфика қирғоқ минатқасига ҳар қандай хорижий аралашув яхши натижага  олиб  келмаслигини ёзди.

НАТО ташктилотиниг Ливияга аралашуви натижалари кўрсатганидек, Франциянинг Малидаги уруши ҳам мувафаққиятсиз якунланди. Бундан ташқари Нигердаги тўнтариш ташаббускорлари бу мамлакатдаги муҳтожлар ва мазлумлар томонидан нисбатан яхши ёрдамга эга ва бу Африка қитъасида француз ва АҚШ мустамликачи таъсирининг бошланишини кўрсатиш мумкин.\