Таълимни тақиқлашнинг афғон қизларига психологик ҳалокатли таъсири
(last modified Tue, 22 Aug 2023 08:29:32 GMT )
август 22, 2023 13:29 Asia/Tashkent
  • Таълимни тақиқлашнинг афғон қизларига психологик ҳалокатли таъсири
    Таълимни тақиқлашнинг афғон қизларига психологик ҳалокатли таъсири

 Афғонистондаги экспертлар ва психиатрларнинг фикрича, аёллар ва қизларнинг меҳнати ва таьлим олишига қўйилган чекловлар улар орасида кенг кўламли тушкунликка сабаб бўлган.

Шафқна агентлиги хабарига кўра; Руҳий саломатлик бўйича мутахассисларнинг айтишича, аёлларнинг меҳнати ва таьлимини чеклашлар кўп сонли афғон аёллари ва қизларининг турли руҳий касалликлардан азият чекишига сабаб бўлган. Вашингтон Пост ҳам Афғонистондаги руҳий касалхоналар ҳолати ҳақидаги ҳисоботида эълон қилди:Ушбу шифохоналарнинг беморларининг аксарияти руҳий тушкунлик ва руҳий стрессга дуч келган қизлар ва аёллардир.

Бу қизларнинг лицей ва университетларда ўқишини тўхтатиш муаммоси ва дилеммаларининг фақат бир қисмидир. Афғонистоннинг келажагини яратувчиси бўлиши мумкин бўлган қизлар ҳозир уйда қолмоқда, Толибон эса қизларнинг таълим олиши учун шароит яратиш бўйича ўз ваьдаларини бажармаяпти. Сиёсий масалалар бўйича эксперт Акрам Арефи шундай дейди:

“Ички, минтақавий ва халқаро босим остида Толибон расмийлари вақти-вақти билан қизларнинг таьлим олиши учун шароит яратиш ва умид яратиш ҳаракатлари ҳақида гапиради. Лекин амалда бу борада ҳеч қандай чора кўрмайдилар ва бу ҳолат афғон қизлари орасида умидсизлик ва тушкунликка сабаб бўлмоқда. Унинг оқибати афғон аёллар жамияти саломатлигига таҳдид соладиган турли руҳий касалликлардир.

Психологик муаммолар қизларнинг таълим олишига тўсқинлик қилиш муаммоларининг бир қисми бўлиб, бу муаммо жуда ачинарли иқтисодий ва ижтимоий оқибатларга олиб келади. Афғонистондан маблағ ўтказилишига сабаб бўлган оилаларни қизининг ўқиши учун миграцияга мажбурлаш, шунингдек, тиббий тизим ва Афғонистонга келажакда муҳтож бўлган ижтимоий ва маъмурий хизматларда бўшлиқ яратиш, бу катта ва ёш жамиятга таҳдид солувчи жуда муҳим масалалардир. Бугунги қизлар Афғонистоннинг келажак авлоди бўлиб, улар жаҳон тараққиёти таьсирида таьлим ва тараққиётни истайди. Қизларнинг таълим олишига тўсқинлик қилиш, аслида Афғонистоннинг илмий, тиббий ва маъмурий жамиятига зарба бўлиб, уни бўшлиқ яратиш билан осонликча қоплаб бўлмайди.

Афғон талаба қизлари

 

Афғонистон масалалари бўйича эксперт Соруш Амирий шундай дейди:

“Афғонистон жамияти 40 йилдан ортиқ вақтдан бери кўплаб муаммолар, жумладан, фуқаролар уруши ва босқинчилик билан юзма-юз келмоқда ва кўплаб инсоний қурбонларга учради, бу эса Афғонистоннинг келажак авлодига жиддий таҳдид солади. Бундай вазиятда афғон жамияти, айниқса, аёллар жамиятига қўшимча босим ўтказишга қодир эмасдек кўринади, айниқса афғон аёлларининг аксарияти боқувчи бўлгани ва уларнинг ишсизлиги улар учун катта йўқотиш саналади.

Ҳар ҳолда, вақт ўтиши билан афғон жамиятида қизларнинг таьлим олишини тўхтатиш, аёлларнинг ишсизлиги таьсири ва оқибатлари янада яққол намоён бўлмоқда. Тиббиёт нуқтаи назаридан, афғон қизлари орасида руҳий касалликларнинг пайдо бўлиши Толибон учун бу мамлакат ҳукмдори сифатида эътибордан четда қолиши осон иш эмас. Балки, Афғонистоннинг ёш жамияти авлодига етказилган зарарни қоплаш мумкин эмас.

Афғонистондан ташқарида, масалан, Покистон ва Қатарда ўқиётган Толибон етакчиларининг қизлари каби афғон қизлари ҳам ўқишни давом эттиришни истайди ва бу ишда адолат қарор топишини кутади. Яқинда Толибон қизларнинг таълим олиши учун қулай шароит яратиш ва дарсликларни қайта кўриб чиқиш орқали қизлар учун мактаб ва университетларни қайта очиш имконини беришини айтди. Бироқ, бу ҳолатда аниқ истиқбол йўқ, шунинг учун у афғон қизларининг руҳий ва ҳиссий муаммоларига таҳдид солади. Афғонистондаги оилалар, толиблар тиббий хулосалар ва қизларнинг билимсизлигининг психологик ҳалокатли оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг мактаб ва университетларга имкон қадар тезроқ қайтиши учун шарт-шароит ва асослар яратишига ҳамда турли руҳий касалликлар, жумладан, депрессия, тушкунликларнинг пайдо бўлишининг олдини олишига умид қилмоқда.