Хитойда хавфсизлик ва барқарор тинчлик бўйича 10-қўшма йиғилиши ўтказилмоқда
(last modified Tue, 31 Oct 2023 13:39:56 GMT )
октябр 31, 2023 18:39 Asia/Tashkent
  • Хитойда хавфсизлик ва барқарор тинчлик бўйича 10-қўшма йиғилиши ўтказилмоқда
    Хитойда хавфсизлик ва барқарор тинчлик бўйича 10-қўшма йиғилиши ўтказилмоқда

Хитой мамлакатида 90 дан ортиқ давлатдан юқори мартабали ҳарбий амалдорлар иштирокида 10- қўшма хавфсизлик ва барқарор тинчлик саммити бўлиб ўтмоқда.

ХХР Марказий ҳарбий кенгаши етакиси Чэан Юхиа мазкур йиғилишнинг очилиш маросимидаги нутқида бу давлат ҳукумати тинчлик ва хавфсизлик барқаррликига эришиш учун глобал хавфсизлик ва цивилизация ташаббусини амалга ошириш учун дунёнинг барча давлатлари билан ҳамкорлик қилади деб айтди.

Минтақавий ва ривожланаётган глобал давлатлар ва кучлар тинчлик ва хавфсизлик ҳато глобал адолатни ўрнатиш учун глобал воқеаларга таъсир ўтказишда зарур имкониятлар ва кучга эга бўлганига ҳеч қандайй шубҳа йўқ. Бироқ хавфсизлик ва ҳарбий доиралар нуқтаи назаридан шунчаки ёпиқ эшиклар ортида учрашувлар ўтказиш билан бундай мақсадларга эришиб бўлмайди деб таъкидлади, Чжан Юхиа.

Халқаро масалалар бўйича мутахассис Ли Су Хван ҳам бу хусусдаги суҳбатида қуйидагича фикр билдирди: дунёда адолат ва барқарор тинчлик ўрнатишни халқаро интеграцияни мустаҳкамлашга ёрдам бериши шубҳасиз. Дунёда мустаҳкам тинчликка эришиш учун воситаларни сафарбар қилиш имкониятига эга бўлган давлатлар эса уни амалга ошириши керак чунки ҳозирда дунё тинчлиги, асосан Ғарбдан Шарқ жамиятларига татбиқ этадиган урушлар сабаб хавф остида.

Ғарб ва айниқса сионистик режим ўз ёвуз мақсадларини илгари суриш учун дунё хавфсизлиги ва тинчлигини хавф остига қўйгани барча маълум.

Хитойда хавфсизлик ва барқарор тинчлик бўйича 10-қўшма йиғилиши

 

Террорчи гуруҳларнинг прокси урушлар яратиш учун кучайиши ва дунё ҳозир Ғазо бўлгасида дуч келаётган босқинчиликнинг давом этиши Хитойда барқарор тинчлик каби йиғилишларда тинчликсевар салоҳиятини ишга солишга қаратилган  саъй -ҳаракаталарнинг намуналаридан биридир. Мазкур саммитда 90 га яқин давлатларнинг юқори мартабали қўмондонларининг қатнашиши  уларнинг мустаҳкам тинчликкка эришиш истаги ва иродасидан далолат бермоқда. Аммо баъзи мамлакатларнинг ундан реклама учун фойдаланишга уринишлари ҳеч қачон ўз  мақсадларига эришишга ёрдам бера олмайди.

Халқаро ва хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Суруш Амний бу хусусда деди: 

3 ҳафтадан бери давом этаётган сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятлари ва бу минтақа инқирози , Шарқий кучлар учун айнқса Хитойда барқарор тинчлик ва хавфсизлик каби саммитдлар Ғазо бўлгасида содир бўлаётган жиноятни қоралаб ҳеч бўлмаганда қатъий позицияни эгаллаши ва сулҳ ўрнатиш имкониятини  таъминлаши учун яхши имконият ва синовдир. Чунки Ғазо масаласи ҳозирда ҳарбий ва хавфсизлик масаласи бўлиб ҳарбий йиғилишлар бу борада позиция олиш имкониятига ҳам эга.

Эрон Ислом Республикаси Хитойнинг хавфсизлик ва барқарор тинчлик бўйича қўшма мажлисида Олий Бош Қўмондон ёрдамчиси ва олий маслаҳачиси генерал Раҳим Сафавий бошчилигидаги делегацияни жўнатди ва бу делегация фаол қатнашмоқда.

Аммо Ғарбдан  барқарор ўзгаришларида глобал қудрат  сифатида муҳим рол ўйнаши керак бўлган йиғилиш мезбони яъни Хитой  Ғарбнинг тажовузкор сиёсати ва  сионистларнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларига қарши қатъий ва кучли позицияни эгаллаш учун муҳим имконият сифатида фойдаланиши мумкин.

Чунки Ғазо бўлгаси инқирози ва АҚШнинг ўт очишни тўхтатишга тўсқинлик қилишдаги нохолис ҳаракати жаҳон тинчлигига жиддий таҳдид солмоқда. Ғазо аҳолиси эса 90 мамлакат ҳарбий етакчилари иштирок этган хавфсизлик ва мустаҳкам тинчлик бўйича қўшма йиғилиши АҚШ ва сионистик режимга кучли мурожаат бўлишини кутмоқда.