БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо жанги бўйича резолюцияси тасдиқланди: минимумлар бўйича келишув
БМТнинг ҳаракатсизлиги мавзуси ва хусусан Ғазо сектори уруши ва сионистик режими томонидан фаластинликларга қарши уруш жиноятлари ва геноциди қаршисида халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминловчи муассаса сифатида бу ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгашининг боши берк кўчага кириб қолгани халқаро миқёсида кўп танқидларга сабаб бўлмоқда.
40 кундан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгаши минимал резолюцияни қабул қилиб Ғазо секторидаги урушни тугатиш йўлида қадам ташлади.
Кеча чоршанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши кўпчилик аъзо давлатлар билан биргаликда Ғазода зудлик билан ва кенг кўламли гуманитар ўт очишни тўхтатиш бўйича Мальта томонидан таклиф қилинган резолюциясини қабул қилди ва бу бўлгада тез ўтишни таъминлаш мақсадида етарли кунлар давомида хавфсиз ўтиш жойларини ўрнатиш, инсонпарварлик агентликлари учун хавфсиз ва тўсиқсиз кириш БМТ Халқаро қонунларини қабул қилди.
Тасдиқланган мазкур резолюция эса БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 12 тасининг овозини ҳеч қандай қаршилик ва ветосиз қўлга киритди аммо БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 3-та доимий аъзоси, яъни АҚШ, Россия ва Британия ушбу резолюция учун овоз беришда бетараф қолди.
БМТ Хавфсизлик кенггаши бу резолюцяини тасдиқлаш учун Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари томонидан вето қўйилмаган ҳолда 9 та овоз талаб қилинади ва Мальта томонидан таклиф қилинган резолюция қаршилик ва ветосиз 12 овоз олди ва маъқулланди. Мазкур резолюцияни 22 араб давлатлари хусусан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сайланган аъзоларидан бири бўлган БАА ҳам қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ Бразилия резолюцияси кўриб чиқилаётган эди, бироқ бу резолюция бўйича кўплаб келишмовчиликлар сбабали БМТ Хавфсизлик кенгашининг кун тартибидан олиб ташланди. Мальта резолюцияси эса кўплаб тузатишлар ортидан кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Резолюциянинг қабул қилиниши БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари айниқса ҳар бири Ғазо сектори уруши бўйича резолюция лойиҳаларини тақдим этган, Россия ва АҚШ ўртасида яширин келишув бўллди ва уларниг ҳеч бири бошқа томоннинг ветоси билан тасдиқланмаган.
Давлати мазкур резолюция бўйича овоз беришдан бетараф қолган АҚШнинг БМТдаги элчиси ва вакили Линда Томас Гринфильд эса Хавфсизлик Кенгашининг баъзи аъзоларини ҲАМОС ҳаракитани қоралашдан бош тортлганликда айблаб бу можарони ҲАМОС бошлаган деб иддао қилди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан Ғазо сектори билан боғлиқ қабул қилинган резолюцияда барча томонлардан Ғазодаги тинч аҳолига ёрдам ва хизматлардан маҳрум бўлишдан сақланишлари сўралган. Мазкур резолюция шунингдек ҲАМОС ва бошқа Фаластин гуруҳлари томонидан ушлаб турилган барча асирларни зудлик билан ва шартсиз озод қилишга чақиради. Мазкур резолюцияда зудлик билан ва кенг кўламли гуманитар оташкесим ўрнатилиши ва Ғазо орқали хавфсиз ўтиш йўлининг очилиши ҳам таъкидланган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг бошқа бандида эса ёрдам жўнатилиши ва бу ҳудудга етиб боришига имкон бериш учун бир неча кунлик Ғазо сектори бўйлаб зудлик ва узлуксиз ўт очишни тўхатиш белгилланган. Қарорнинг " етарли кунлар сони" учун зудлик билан гуманитар пауза тўғрисидаги банди ушбу резорлюцияни ишлаб чиқарувчилар неча кунни ўйлайди деган савол туғдиради. Аммо унинг ижобий жиҳати бу ноаниқликка қарамай шартларга қараб узайтирилиши ҳам мумкин.
Баъзи дипломатик манбалар эса ушбу резолюциянинг дастлабки лойиҳасида улар резолюция матни қабул қилинганидан кейин 5 кун кетма-кет ва 24 соат ичида ҳужумларгни тўхтамоқчи бўлган бироқ ҳозирда резолюцияда бундай муддат белгилланмаган.
Россия Федерациясининг БМТдаги элчиси ва вакили Василий Небензя эса ўз нутқида Ғазо бўлгасидаги оташкесим ўрнини гуманитар пауза бўла олмайди деб таъкидлади.
Резолюциянинг қабул қилиниши сионистик режим хусусан бош вазири Бинямин Нетануяҳунинг Ғазо секторида ҲАМОС ҳаракати ва бошқа қаршилик гуруҳларнинг барча кунлари техникаси ва объектларини йўқ қилиш мақсадида ҳарбий операцияларни давом эттириш талабига қарамай, Ғазодаги урушни тўхтатиш мақсадида замин яратиш демакдир.
Сионистлар эса ҲАМОС ҳаракатининг Ал-Ақсо тўфони операциясидан кейин Ғазо бўлгасидаги Фаластин қаршиликлари билан ҳисоб-китоб сифатида атадиган нарса учун яхши имокниятдир ва бу баҳона билан Ғазо секториниг турли ҳудудларини вайрон қилиш ва минглаб фаластинликни ўлдириш мумкин деб ўйлашмоқда. Шу туфайли БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган резолюция Тел-авив режимининг танқидига учради.
Сионстик режимнинг БМТдаги вакили ўринбосари Брет Жонатан эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига жавобан бу резолюцияни " маъносиз ва ҳақиқатга алоқаси йўқ" деб атади. Исроил халқаро қонунларга риоя қилишда давом этади ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларидан қатъий назар бу резолюциясни ҳатто ўқимаган ҲАМОС террорчиларага қарши курашади деб иддао қилди.
Энг аҳамиятли масала эса бу резолюцияда сионистик режим томонидан фаластинликларни қатл этилиши ва қирғин қилиниши ҳақида сўз юритилмагани учун Фаластин вакили томонидан танқидларга учради.
Фаластиннинг БМТдаги элчиси ва вакили Риёд Мансур бу ҳақда ҳозирги Исроил режимининг режаси Фаластин халқини кўчиришни давом эттиришдан иборат. БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясида Ғазо секторининг бомбардимон қилиниши ва 5 мингга яқин фаластинилк боланинг шаҳид этилиши қораланмаган. Бомбардиомн ва босқинилик энди тўхтаб Ғазо секторига ёрдам кириши керак деб эълон қилди.