Ғазода 4 кунлик сулҳ; Сабаблари ва белгилари
Ниҳоят, 47 кундан сўнг сионист режим ва Ҳамас ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди.
Сионистик режим ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш 4 кун давом этади. Бу келишувга кўра, 150 нафар фаластинлик маҳбус эвазига 50 нафар сионист асир озод қилинади. Шунингдек, сионистик режим инсонпарварлик ёрдамларининг ушбу секторга киришига рухсат беради.
Қатар воситачилиги ва АҚШнинг келишуви билан сулҳга эришилди. Шунинг учун оташкесимга рози бўлишнинг биринчи сабаби АҚШнинг келишуви бўлди. Америкаликлар ўт очишни тўхтатишга олдинроқ қарши эдилар ва ўт очишни тўхтатишни ХАМАСга фойда келтиради деб ҳисоблардилар.
Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувда самарали бўлган яна бир омил сионист режимнинг Ғазо ва Ҳамасга қарши ҳарбий мақсадларига эриша олмагани бўлди. Хусусан, Нетаняхунинг вазирлар маҳкамаси ҲАМАС қўл остидаги асирларни топиб, озод қила олмади. Айни пайтда сионист режим ҳатто Ғазодаги шифохона ва мактабларни, жумладан, БМТ назорати остидаги мактабларни ҳам бомбардимон қилди. Чунки бу режим асирлар мактаб ва шифохоналар остида эканини даъво қилган эди. Сионистик режим асирларни озод эта олмагани билан ўтган ҳафтада босиб олинган ҳудудларда халқ намойишлари ўтказилди ва халқ урушни тўхтатиш ва асирларни озод қилишни талаб қилди.
Яна бир муҳим омил бутун дунё бўйлаб жамоатчилик фикрининг босими эди. Бутун дунё бўйлаб одамларнинг Ғазода сионистик режим томонидан содир этилган геноцидни қоралаган намойишлари кескин ортди. Бундан ташқари, намойишчилар Американинг сионистик режим жиноятларини қўллаб-қувватлашини ҳам қораладилар. Бундай вазиятда бу мамлакат ичидаги жамоатчилик фикрининг қаттиқ босимига учраган Америка ҳукумати Нетаняху кабинетига сулҳ битимини қабул қилиш учун босим ўтказди.
Муҳим нуқта шундаки, Ғазода эълон қилинган оташкесим режимнинг Ғазода эълон қилган мақсадларига эриша олмаганини англатади. Ғазо халқига қарши 47 кунлик тўла бомбардимондан сўнг, режим қаршиликни йўқ қилишга муваффақ бўлмай ва ҳеч қандай сионист асирга эга бўлмай, Ҳамаснинг шартларига бўйсунишга мажбур бўлди. Ғазога ҳужумларни тўхтатиш ва бу босқичда 150 нафар фаластинлик аёл ва болани озод қилиш, режимга ҲАМАС шартларини юклаш демакдир. Охирги 47 кун ичида асирларини озод эта олмаган режим, ишғол қилинган ҳудудлар ичидаги жамоатчилик фикри босимини ҳеч бўлмаганда камайтириш учун 50 маҳбуснинг озод этилиши эвазига фақат ўт очишни тўхтатишга рози бўлди. Бу 200 нафар сионист маҳбус ҳамон ҲАМАС қўлида ва келажакда у сионист маҳбуслардан кўзир сифатида фойдаланиши мумкинлигига қарамасдан юз бермоқда.
Белгиланган ҳарбий мақсадларга эришмасдан туриб сулҳни қабул қилиш сионистик режим учун навбатдаги муваффақиятсизлик эканини, ҳатто вазирлар маҳкамаси вазири ҳам бу муваффақиятсизликни тан олди. Сионистик режимнинг ички хавфсизлик вазири Итмар Бен Говер ўт очишни тўхтатишдан норозилигини билдириб, шундай деди:Биз яна бир бор бўлинишнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Исроил ҳукумати яна жуда катта хатога йўл қўймоқда. Асирларни алмашиш бўйича ҳар қандай келишув фалокат ва уруш кабинетининг аҳмоқлигининг белгисидир.