ноябр 30, 2023 18:11 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё давлатлари Шимолий транзит йўлакларига уланиш борасида саъй --ҳаракатларини давом эттирмоқда
    Марказий Осиё давлатлари Шимолий транзит йўлакларига уланиш борасида саъй --ҳаракатларини давом эттирмоқда

Туркманистон ва Қозоғистон ҳукуматларининг юқори мартабали расмийлари Хитойдан Эронга транзит йўлаги бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон транспорт  вазири ўринбосари Талгат Ластаев ва Туркманистон транспорт ва коммуникациялар агентлиги бошлиғи ўринбосари, Батир Анаевнинг қўшма раислигидаги  ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши жараёнида  икки томон ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, " Хитой- Қозоғистон-Туркманистон-Эрон" йўлагига мувофиқлигини маълму қилишдии.  Шунингдек қўшма йиғилишнинг ишчи гуруҳи темир йўл коммуникациялари соҳасида тариф сиёсатини шакллантириш, мослашувчан рақобатни ижожий баҳолаб, келажакда ҳам худди шу соҳада ҳамкорликни  давом эттириш хусусида келишиб олишди.

Туркманистон пойтахти -Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган учрашув якунида Қозоғистон Транспорт вазирлиги ва  Туркманистн Транспорт ва  алоқа агентлиги ўртасида транспорт ҳамкорлиги бўйича протокол ва меморандум ҳам имзоланди.  Қозоғистон ва Туркманистон ҳукуматларининг юқори мартабали расмийлари  Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари етакчиларининг Эрон билан транспорт ва транзит ҳамкорлигини имкон қадар кенгайтириш борасидаги саъй -ҳаракатларини давом эттириш мақсадида  яна бир бор Хитойдан Эрон транспорт коридори хусусида келишиб олишди.

Макзкур келишувлар Марказий Осиё ва Кавказ респубилкаси Эрон билан қўшма транспорт алоқаларини кенгайтириш мақсадида  бир қанча шартномаларр имзолаган пайтидадир. Мисол учун ўтган йилнинг ёз фаслида /2022 йил/ Овоза йиғилишида қатнашувчи давлатлар  Мувофиқлаштирувчи кенгашининг иккинчи йиғилишида Туркманистон, Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон якуний қўшма баённомани ва Ашхобод келишуви номи остида халқаро транспорт ва транзит ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолади.

Туркманистон темир йўллари ҳамкорлиги ташкилоти қўмитаси раиси ва бу мамлакат темр йўллари ташкилоти қўмитаси раиси Мирослав Антонович   3 томонлама қўшма йиғилиш айниқса  Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон темир йўлларини улашни бутун минтақа мамлакатлари учун аҳамиятли деб баҳолади. 

Эрон-Туркманистон-Қозоғистон халқаро темир йўлининг умумий узунлиги 926 километр бўлиб шундан 146 километри Қозоғистон, 700 километри Туркманистон ва 80 километри Эронда жойлашган.   2014-йил сўнггида фойдаланишга топширилган бу темир йўл тармоғи Марказий Осиё ва Кавкааз мамлакатларини Эрон орқали очиқ сув ҳавзаларига боғлайди.

Шимол-жануб коридори

 

Туркманистон темир йўллари ҳамкорлиги ташкилоти қўмитаси  раиси ва бу мамлакат темир йўллари ташкилоти қўмитаси раиси шунингдек Ашхободда ўтказилган " Халқаро транспорт ва транзит йўлаклари: алоқа ва иқтисодий ривожланиш" йиғилишида "Шимол-жануб" халқаро транспорт коридорининг бир қисми бўлган Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлларининг алоҳида аҳамиятини ҳам қўшимча қилди.

Мирослав Антонович Ашхобод учрашувида мазкур магистрал Қозоғистон, Россиянинг Марказий ҳудудлари ва Туркманистонни Эрон, Форс Кўрфази, Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари ва аксинча боғлайдиган қўшимча йўналишларни яратади деб изоҳлади.

Мазкур темир йўл коридори ҳам ҳудуддаги юк ва йўловчиларнинг барча ташиш ва транзитини оширади ва транспорт харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Шунингдек сайёҳат вақти тежалади ва бу муҳим алоқа йўли бўйлаб жойлашган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишига ёрдам беради.

Ашхобод ҳукумати расмийси ўз сўзларида Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли ушбу лойҳада қатнашётган мамлакатларга жаҳон бозорларига чиқиш имконини беради ва бу йўлак Евроосиё темир йўллари линиясининг жуда муҳим бир қисмидир деб маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли 2014-йил декабрь ойида фойдаланишга топширилди. Камранда-роҳ лойиҳаси очилгач Хитой ҳам бу йўналишга қўшилди ва 2016 -йилдан бери контейнер поезлари маккур йўлак орқали ҳаракатнала бошлади.

Шу қарашдан 2021 -йил 26-ноябрда Қозоғистондан Туркманистонга ва у ердан Эронга темир йўл юкини ошириш мақсадида Эрон Ислом республикаси, Туркманистон ва Қозоғистон   (KTI) 3 давлати ўртасида 3 томонлама темир йўл меморандуми имзоланди.

Туркманистон республикасидан ташқари Қоозоғистон ҳукумати ҳам ҳамиша Эроннинг транспорт ва транзит йўналишларига сармоя киритишга урғу бериб келган.

Қозоғистон ҳукумати ҳам " Евроосиё иқтисодий иттифоқи" аъзоларини Эрон портларига сармоя киритишни ушбу иттифоқ ривожи оимли сифатида баҳолади. " Шимол-жануб" йўлаги 2000 -йилда Ҳиндистон, Эрон ва Россия уч давлат келишуви ортидан бошлаган йирик транспорт лойиҳасининг қисмидир Мазкур лойиҳа Европа давлатлари, Скандинавия ва Россия ўртасида Форс Кўрфази, Ҳинд океани ва Жануби-Шарқий Осиё билан муҳим кўприк сифатида танилган.

Ёрлиқ