Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 30 Dec 2023 11:55:21 GMT )
декабр 30, 2023 16:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 23 - 30 декабрь ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларини яна огоҳликка чақирди

 

  • МДҲ норасмий саммити доирасида Мирзиёев ва Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Мирзиёев 25 декабр куни 2024 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади

 

  • Ўзбекистон ва Толибон вакиллари трансафғон темирйўли қурилишини жадаллаштиришни муҳокама қилди

 

  • Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия ўзаро транспорт йўлагида арзон тарифлар белгилайдилар

 

  • Шавкат Мирзиёев умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди

 

**

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.

Кун сайтининг сайининг хабар қилишича, сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралади.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келаётгани тўғрисида хабар берилганди. 

**

Мирзиёев ва Путин

 

Ўзбекистон ва Россия презиентлари МДҲга аъзо мамлакталарнинг норасмий йиғилиши доирасида учрашгаида, эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

Кеча Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Президент.уз сайтининг хабар қилишича, жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Россияга амалга оширилган олий даражали ташриф якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни, шу жумладан икки мамлакат ҳудудлари даражасида таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

**

2024 йилга мўлжалланган Давлат бюджети тасдиқланди

Ўзбекистон президенти келаси йил учун Ўзбекистон Давлат бюджетини тасдиқлади

Спутник сайтининг хабар қилишича, “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун билан келаси йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.

Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;

3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.

“Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди”, — дейилади ҳужжат матнида.

2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.

Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

Мазкур ҳужжат 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, қонунда асосан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва барқарор ривожланиш миллий мақсадларидаги йўналишлар ва вазифаларга эришиш инобатга олингна. Давлат бюджети лойиҳасида келаси йил бюджет даромадлари 270,3 трлн сўм, харажатлари 279,6 трлн сўм бўлиши прогноз қилинанди

***

Толибон ва Ўзбекистон

 

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулла Охунзода  билан учрашувда Ўзбекистон ва Толибон муваққат ҳукумати ўртаидаги  ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб Газета сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон ва Толибон вакиллари учрашувида Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Томонлар, шунингдек, автомобиль ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ундирилишини таъминлаш, Афғонистон ҳудуди орқали транзит ҳамда икки томонлама ташувларни ривожлантириш ва темирйўл ташувларидаги тариф ставкаларига имтиёзлар тақдим этиш бўйича келишиб олди.

2021 йил февраль ойида Тошкентда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида «Мозори Шариф-Кобул-Пешовар» темирйўли қурилиши бўйича йўл харитаси имзоланан. Лойиҳани май ойида тайёрлаш, йўл қурилиши эса 2021 йил сентябрида бошланиши режалаштирилганди. Аммо Афғонистонда ҳокимият алмашиши лойиҳани секинлаштирди. Бироқ декабрь ойида Афғонистон муваққат ҳукумати лойиҳага қўшилди. 2022 йил 18 июлда ушбу мамлакат ҳудудида Трансафғон темирйўлининг йўналишини ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланган.

2023 йил май ойида Тошкентда Трансафғон темирйўли лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди. Июлда эса Трансафғон темирйўли бўйича музокараларнинг якуний босқичи бошлангани ҳақида  маълум қилинди.

**

Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридори

 

Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридорида арзон ва рақобатбардош тарифлар белгилламоқчи.

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридорида арзон ва рақобатбардош тарифлар белгилашини маълум қилди.

Истанбулда "Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия" мультимодал транспорт коридорида иштирок этувчи мамлакатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ушбу транспорт йўналишини ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, муҳокаманинг асосий мавзуси темир йўлда рақобатбардош тарифларни жорий этиш ва йўналиш бўйича транспорт ҳажмини ошириш бўлди.

“Томонлар ушбу йўналиш бўйича транспорт учун арзон ва рақобатбардош тарифларни белгилаш товарлар ва юкларни ташиш ҳажмини оширишга ёрдам беради деган фикрга келишди. Учрашув давомида иштирокчи мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари ўртасида тегишли баённома имзоланди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, мазкур ҳужжат транспорт коридорини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Чунки у барча томонларнинг ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ҳамкорлик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларга розилигини мустаҳкамлайди.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт коридорини шакллантириш тўғрисидаги баённома имзоланган эди.

Бу йўлак минтақа мамлакатлари ўртасидаги транспорт инфратузилмаси ва савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим элемент ҳисобланади.

**

Ўзбекистон президенти олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияларини ишга тушириш ва тармоққа улашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Ўзбекистон президентиматбуот хизматига атянию Спутник сайтининг хабарига кўра,  Шавкат Мирзиёев умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди.

Инвестиция лойиҳаларнинг ҳамкорлари:

“Masdar” компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамол Ал-Рамаҳий;

“China Energy Engineering Corporation” компанияси вице-президенти Ву Юнь;

“China Energy International Group” компанияси бошқаруви раиси Лю Цзэсян;

“China Gezhouba Group” компанияси бошқаруви раиси Линь Сяодан;

“SEPCO III”, “Dongfang Electric Corporation” ва бошқа компаниялар раҳбарлари.

Ўзбекистонда илк бор 100 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан, давлат-хусусий шериклик асосида Кармана ва Нуробод туманларида умумий қуввати 200 мегаваттлик қуёш станциялари барпо этилди. Ўтган даврда улар 1 миллиард киловатт соат “яшил” электр энергиясини ишлаб чиқарди.

Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 900 мегаватт бўлган учта замонавий фотоэлектр станциясини барпо этиш лойиҳаси якунланди. Шунингдек, Навоий вилояти Томди туманида 500 мегаваттлик шамол электр станциясининг биринчи босқичи қуриб битказилди.

2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга тушириш маросими

Бундан ташқари, Хитойнинг “China Gezhouba Group” компанияси томонидан Бухоро ва Қашқадарёда умумий қуввати 1000 мегаваттлик қуёш станцияларининг биринчи босқичи қурилиши якунланди.

“Ушбу қурилиш ишлари жуда қисқа фурсатда – 9 ойда битказилгани диққатга сазовор”, –дейилади хабарда.

Жами қиймати 2 миллиард долларлик ушбу станциялар тўлиқ ишга тушса, икки миллионта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади, 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш имконияти пайдо бўлади.

“Ҳозир юртимизда 9 гигаваттли 22 та қуёш ва шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари устида ишлаяпмиз. Хорижий компаниялар билан сермаҳсул ҳамкорлигимизни тобора кенгайтириб борамиз", – деди Шавкат Мирзиёев.