Январ 11, 2024 16:51 Asia/Tashkent
  • Гаага судида Жанубий Африканинг Исроил режими устидан қилган шикояти кўриб чиқилмоқда
    Гаага судида Жанубий Африканинг Исроил режими устидан қилган шикояти кўриб чиқилмоқда

Халқаро Гаага суди бугун пайшанба ва эртага жума куни Ғазодаги геноцид иши бўйича Жанубий Африка ва сионистик режимнинг ҳуқуқий қарашларини эшитади.

Гаага судининг иш йўналишларидан бири  1948 йилги геноцид конвенсияси билан боғлиқ  делоларни кўриб чиқишдир ва ушбу конвенсияни 153 давлат ҳам тан олган.

Жанубий Африка республикаси Адлия вазирлиги ўз баёнотида бу мамлакатни Исроил режими устидан шикоят бўйича биринчи тинглов 11-12 январь кунлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Баёнотда асосан Жанубий Африка Адлия вазири Рональд Лмола ушбу судда мазкур мамлакатнинг юридик гуруҳини бошқарди.

Қатлиом ёки геноцид иш билан юир қаторда, Жанубий Африка Халқаро судга вақтинчалик ёки олдини олиш чораларни кўриб чиқиш мақсадида сўров юборган. Бу мамлакат Халқаро суднинг сионистик режимнинг Ғазо сектрридаги барча ҳарбий ҳаракатлари ва жинотялаирни тўхтатишни талаб қилмоқчи. Халқаро суд биринчи  навбатда кўриб чиқадиган фавқулдда жараён ҳисобланади.

Оммавий қирғин жиноятининг олдин олиш  ва жазолаш тўғрисидаги конвенсияга асосан мамлакатлардан бири сифатида Жанубий Африка геноцид содир бўлишнинг олдини олишга интилади.

Шу боис ўтган 2023-йил 8 декабрида ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишда Жанубий Африка вазирлар маҳкамаси буни буюрди ва аъзо бўлган Конвенсия бўйича геноцид ёки жиноятга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандадй ҳаракатлардан тийилиш тўғрисида буйруқ бериш учун Халқаро Гаага судга мурожат қилинади.

Ўтган 2023-йил 29-декабрда эса Халқаро судга сўроқ юборилди. Халқаро суддан сионистик режим геноцид конвенсияси бўйича ўз мажбуриятларии бузаётганини зудлик билан эълон қилиши ва бу мажбуриятларни бузадиган барча ҳаракатлар ва дарҳол тўхтатиши ҳамда тегишли ҳаракталарни бажариши сўралганг. Суд эса Жанубий Африкани сионистик режим мажбуриятлари бузганлиги ҳақидаги шикоятини маъқуллади. Шу асосда Жанубий Африка геноцид конвенсияси асосида сионистик режимга қарши судга мурожаат қилди.

Аммо сионистик режим вазирлар маҳкамаси матбуот котиби, Элон Леви Исроил бу иш билан курашади деб иддао қилди. Айни пайтда АҚШ сионистик режимнинг стратегик иттифоқчиси сифатида Жанубий Африка иши бўйича Тел-авив режимининг қаттиқ қўллаб-қувватламоқда. Оқ уй  Миллий хавфсизлик кенгашининг матбуот котиби Жон Кирби эса бу ишни бефойда ва " ҳеч қандай асос ва далилсиз" деб даъво қилган.

Ғазо сектори

 

Жанубий Арфика республикаси Ғазо бўлгасидаги "геноцид" учун сионистик режимни жавобгар сифатида билиб, 84 саҳифалик ҳужжатида Исроил режимининг ҳатти-ҳаракатлари Ғазо секторининг катта қисмини йўқ қилишга қаратилгани сабабли геноцид хусусиятга эга эканлигини ҳам таъкиадлаган.

Мазкур делода  геноцид ҳаракатлари, хусусан фаластинликларни оммавий қирғин этилиши жиддий руҳий ва жисмоний қийноқлар каби ҳатти -ҳаракатлар  ва худи шу тарзда атайлаб ёмон шароитлар  яратиш. уларнинг мақсадли ё ўзи бир гуруҳ сифатида жисмоний  йўқ қилиш бўлиши ҳам таъкидланан. Жанубий Африка шунингдек Исроил режими расмийларининг баёнотлари ҳам геноцид нияти борлигини кўрсатмоқда деб қайд этди.

Жанубий Австралиянинг университети ҳуқуқ професори Жулиэт Макантайрони сўзларига кўра Жанубий Африка томонидан иш жуда кенг қамроли ва жуда эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилган деб фикр билдирди. У шунингдек Исроил режимининг ҳар қандай эҳтимолий муаммосига жавоб берадиган тарзда ташкил этилган суднинг ушбу ишни кўриб чиқиш ваколатга эга эмаслиги тўғриисда билдириши мумкин бўлган ҳар қандай даъво ҳам назарда тутилган деб эслатди.

Претория ҳукумати Халқаро сдуга мурожаат қилишда илгари Тел авив режими билан бу масалани турли йўллар билан муҳокама этган ва бу сиоинстик режим томонидан салбий муносабат билан кутиб олинган.

Жанубий Африканинг ушбу ташаббусидан  сўнг Исроил режими ТИВ  ҳам 29 декабрь куни ўз банёнотида аксилмалл кўрстади.

Тел-авив режими Жанубий Африканинг унга қарши сўровнинг Халқаро судга юборилишини асоссиз туҳмат ва ҳеч қандай юридик аҳамиятга эга эмаслигини даъво қилди ва уни рад этди.

 Сиоистик режим  шунингдек Ғазодаги ҲАМОС ҳаракати билан  урушда халқаро қонунларга риоя қилишини иддао қилди.

Муҳим масала эса Жанубий Африкнинг сионистик режим устидан Халқаро судга шикоят ортидан баъзи мамлакатлар ушбу шикоятга қўшилиш истагини билдирди. Белгия бош вазири ўринбосари Петра де Суттер ҳам ўз мамлакатининг Жанубий Африканинг Исроил режими геноциядига қарши шикятга қўшилишини айтди.

Ливия мамлакатининг Голландиядаги элчиси Зиёд Дағим ҳам ўз мамлакати Жанубий Африканинг сиоинсти крежимга қарши шикоятга қўшилганини хабар қилиб элчихона Жанубий Африанинг юридик гуруҳига маслаҳат беришда ва қўллаб-қувватлашда давом этади деб изоҳлади.

Жанубий Африанинг Халқаро судда Исроил режимига қарши шикояти  сионистик режимни Ғазода фаластинликларга кенг қамвроли ва мисли кўрилмаган жиноятларига эътибор бериб  халқаро суд ташкилотлари ва айниқса халқаро судда бошқа мамлакатлар томонидан бу режим устидан шикоятларнинг натижа бериши ва бу режим устидан ғалаба қозониши маъносидадир.

 Исроил режими жангариларининг Ғазо бўлгасига ҳужуми чоғида  ҳозиргача  23 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлиб, 60 мингга яқин инсонлар турли даражадаги жароҳатлар олган ва уларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.

Ёрлиқ