Эрон Ислом Инқилобининг шаклланиши подкасти /4/
Аксарият тарихчилар ҳақли равишда хорижий инвестицияларга муносабат ва мустақилликка эришишга уринишни Эрон сиёсий тараққиёти ва ривожланишининг жиҳати ва ўлчовлари сифатида биладилар.
Бу сўзлар ва қарашлар албатта асоссиз эмас. Эроннинг замонавий тарихидаги воқеаларни кўриб чиқиш эса шуни кўрсатадики конституцион инқилобнинг асосий манбаи Ғарбнинг Эронга аста -секин таъсири ва Ғарб мамлакатларининг Эрон ҳукумати ва жамияти билан интеллектуал, маданий ва ҳарбий қарама-қаршилиги бўлган. Россия эса Эронни икки урушда мағлуб этиб Гулистон ва Туркманчой каби хўрловчи шартномаларни Эроннинг ўша вақтдаги ҳукуматига юклаганди. Ушбу икки шармандали келишувлар асосида Эроннинг кўп ҳудудлари вайрон қилинди эронликларнинг ғурури оёқ ости қилинди. Мавзунинг бошқа томонида эса 18-асрдан бошлаб Форс Кўрфазида мавжуд бўлган ва Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган русларнинг асосий рақиби Британияни Эронда ўз таъсирини кучайтиргани ва қажарларни Ҳирот вилоятинии топширишга мажбур қилгани эди ва ҳижрий- шамсий 1235-йил (милодий 1857-йилl) март ойида Эрон ҳукуматига шармандали Париж шартномасини юклади. Конституцион Инқилоб ортидан тахминан 50 йил аввал содир бўлган бу воқеалар халқнинг норозилиги ва ғазабини келтириб чиқарди. Эронликлар дунёнинг икки қудрати-Британия ва Россияни " шимолий ва жанубий қўшинлар" деб атаганди ва ўша пайтдан бошлаб Эрон бу икки қудратли давлатнинг глобал обрўсини кенгайтиришни истаган бошқа рақобат жойига айланди. Хорижий мамлакатларнинг элчилари хусусан Россия ва Англия элчилари кўплаб қарор айниқса ишдан бўшатиш ва ўрнатишга бевосита аралашарди.
Бундай аралашулар аста -секин халқда Эрондаги сиёсий қарорлари иккита яширин ўйинчиларга эга , воқеаларнинг барчаси уларнинг қўлида бу эса бир -бири билан рақобатлашиб Эрон халқи чўнтагидан пул сарфлайдиган Россия ва Британиядир ва кўп ҳолларида эса улар муросага келишлари, подшоларнинг уларнинг қарор ва буйруқларига бўйинсунишдан ўзга чораси қолмайдигани зероки уларга қаршилик кўрсатиш шоҳ тахтини йўқотиш демакдир деган фикрларни шакллантирди.
Россия ва Британиянинг мамлакат қарорларига аралашуви ҳақидаги жамоатчилик фикри нореал эмас эди, зероки ҳукумат ҳар йили ижтимоий базанинг пасайиши , иқтисодий инқирозларнинг кучайиши муаммосига дуч келганда, чет элликларга мурожаат қиларди ва бу қарз олиш ёки имтиёз бериш орқали уни қоплашга уринарди.
Мазкур чора-тадбирлар ҳукумат бюджети тақчиллигининг бир қисмини қоплайди ва сарой аъзоларининг исрофгарчиликлари билан боғлиқ ҳайратланарли харакатларини таъминлайди. Аммо унинг ўрнига одамларнинг ҳукуматдан норозилиги, хорижликларга нисбатан ноумидлик ва ғазабнинг чуқурлиги ва шиддатлигини тарқатди. Конституциявий инқилоб ғалабасидан тахминан 5 йил олдин бу қарама-қаршиликнинг биринчи учқунлари пайдо бўлди. Ўша йилда Эрон ҳукумати ва Раи номли инглиз компаниячи ўртасида шартнома имзоланди. Ундан келиб чиқиб 50 йил муддтга тамаки маҳсулотларини мамлакат ичкарисида сотиб олиш ва сотиш, хорижга экспорт қилиш тўлиқ монополияси ўша компаниясига берилди.
"Rejie" сўзи тамаки ёки туз каби асосий товарларни монополияга олган давлат ташкилотини англатади. Эрон биланн Режи шартномасини имзолаган Gerald Talbot ташкилоти ҳам шу сабабдан Tamaki Regie деб аталди. Бу имтиёз халқнинг айниқса тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўлди ва натижада марҳум Мирзо Шерозийнинг тарихий фатвоси чиқарилди. Шунга асосланиб тамакки истеъмол қилиш Имом Замон /ажж/ билан муҳориба ё ўзи имом замонга қарши чиқиш сифатида баҳоланди ва ниҳоят шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Бу қарама-қаршилик нафақат халқнинг ҳукуматга қарши чиқиши, балки танганинг иккинчи томони бу имтиёз билан Эрон иқтисодининг зарбасини олишини мақсад қилган ингилзларга қарши эди. Ruiterham имтиёзи Мирзо Ҳусейн хон Сипаҳсолор раислиги даврида эришилган имтиёзлардан яна бир эди. Ушбу келишувга асосан инглиз барон Julius de Reuterga темир йўл қуриш эвазига Эрон конларини қидириш, қазиб ва фойдаланишга рухсат берилди. Аммо бу шартнмоа нима учун бекор қилинганини тушунтирар эканмиз, русларнинг провакациялари инглизларниг аралашуви ва имтиёзларига нисбатан жамоатчилик ғазабини уйғотишда ҳам самарали бўлганини айтиш керак. Россия инглизлар билан рақобатлашгани туфайли бу келишувга қарши халқ қаршипикларини кучайтиришда рол ўйнади. Қажарлар сулоласи ҳукмронлиги даврасида Россия ва Британия элчиларининг сиёсий қарорларга аралашуви кенг ва яққол намоён бўлди.
Чет элликларга мухолифат хусусан конституцион инқилоб даврида халқнинг ҳукуматга қарши норозилик намойишларининг муҳим ўқларидан бирига айланди.
Хорижий мамлакатнинг Эрон қарорларини қабул қилиш жараёнига аралашишига қарши чиқиш ва бошқача қилиб айтганда тўлиқ сиёсий мустақилликка эришиш конституцион инқилобнинг масалаларидан бири бўлса-да, 1905 -йилги конституцион инқилобнинг ғалабаси билан бу аралашувларнинг якуний муҳри қўйилмаган эди. Коституцион Инқилоб британияликларга қараганда кўпроқ норози бўлган ва бошиданоқ конститция ва коннституциячиларига қаршилиги билдирган руслар тинч ўттиришмади. Россия Миллий Асамблеяни /мажлис/ тўп билан нишонга олди. " Сағир яъни кичик зулмни тугаганидан кейин яъни конституциячилар ҳокимиятга қайтгани ортидан ҳокимиядан ағдарилган Муҳаммад Алишоҳни қўллаб қувватлаб конституциячиларга қарши позицияни эгалладилар. Эрон ҳукумати АҚШлик Морна Шустрга молиявий ишлар, божхона ишларини такшкиллаштириш учун ултиматум қўйишди. Улар иккинчи парламентни ёпишни талаб қилдилар ва ҳатто ҳукуматга босим ўтказиш учун Эрон ҳудудини ишғол қилдилар. Аммо воқеанинг бошқа томонидан унча вақт ўтгач, русларга қўшилди. Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан улар ўзларининг душманликарни четга суриб Германия ва Италиянинг умумий душманига қарши курашиш мақсадида бир -бири билан бирлашдилар ва бу ҳаракат харажатларни Эрон халқи чўнтагидан тўладилар. Бошқа таъбир билан айтгагнда сўнгра конституцион ғоялар ва кенгроқ миқёсда Эрон манфаатлари Россия ва Англия иттифоқининг қурбонига айланди. Коституцион инқилобнинг муваффақиятсизлиги Ризохоннинг ҳокимиятни қўлга киритиб Қажарлар сулоласини ағдаришга муваффақ бўлишига сабаб бўлди. Ризохон британияликларнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳокимият тепасига келган бўлса-да, аммо Германияда фашистлар ҳокмият тепасига келгач Гитлерга мойил эди. Гитлер ва фашистлар Эрон халқи ва бутун дунёдан нафратланар эдилар ва бу нотўғри сиёсат яна бир бор инглиз ва рус уларининг Эронга аралашувига асос бўлди. Улар иккинчи жаҳон уруши тенгламаларига бирлашдилар ва Ризошоҳ Эронга аралашуви ва таъсирини тўхтатиш тўғрисидаги ултиматумларни эътиборсиз қолдирганида уни тахтдан туширдилар.
Иккинчи жаҳон урушида Эрон иттифоқчи давлатлар томонидан босиб олинганди. Ризохон -Эроннинг уша вақтдаги шоҳи истеъфога чиқди ва Британия ва Совет Иттифоқи кўмагида унинг ўғли Муҳаммадризохон ҳокимият тепасига келди. Икки мамлакат Эрон мамлакатини ишғол қилди ва мамлакатнинг барқа ички ва катта маслаларига аралашдилар.
Иккинчи жаҳон уруш тугаши билан илгари олган мажбуриятларига қарамай, Совет Ититифоқи қўшинлари Эрон тўпроғини тарк этмади ва Эрон шимолида нефт имтиёзларини олишга ҳаракат қилди. Британия ҳам Қажар давридан Эрон жанубида нефт консесияларни қўлга киритган ва Ризохон даврида шартномани 6 йилга узайтирган.
Шундай бир вазиятда ҳижрий-шамсий 1320 -йилларнинг охирида Эронда хорижликларнинг хусусан британияликларнинг таъсирини тўхтатиш учун нефт саноатни миллийлашириш ҳаракати ҳам авж олганди. ДЛекин бу ҳараатнинг етакчиси бўлган доктор Мусаддиқ халқ ҳукумати ажойиб муваффақяиларга эришганига қарамай, Британия ва АҚШнинг қўшма давлат тўнтариши натижасида ағдарилди. Шу вақтдан бошлаб, АҚШ аста -секин Эрондаги шоҳга халқ норозилиги ва Совет Иттифоқи аралашувига қарши ўз ҳокимияти ва монархиясидан сақлаб қолишини кафолатлаган эди ва Шоҳ ўзини Совет таъсирига қарши АҚШнинг стратегик иттиофоқчиси сифатида биларди. Шоҳ АҚШ дастурлари бошловчиси эди. Никсон президентлиги даврасида у минтақавий жандармга айланди. Эрон АҚШ мунрсабатларининг кучайиши ва АҚШнинг барчаасиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик масалаларида ҳукмронлигининг кучайиши халқ орасида норозилик тўлқинини янада кучайтирди.
Ҳижрий -шасмий 1330 (милодий 1951) йилда ҳокимият тепасига келган Мусаддиқнинг халқ ҳукумати Эрон сиёсати ва иқтисодидан ингизларнинг қўлини узиб қўйиш ниятида бўлиб глобал деколоназизация ва мустақиллик тўлқинидан унумли фойдаланиб ўзининг ташқи сиёсати намунаси сифатида " нар шарқ ва на ғарб" шиорини таклиф қилди. Лекин ҳижрий -шамсий 1332 -йил 28-мурдод ойида (1953-йил август) унга бу сиёсатни олиб боришга имкон бермади. Бу сиёсат ва шиорлар амалда кўплаб мамлакатларнинг дунёнинг икки қудратли давлати яъни Совет иттифоқи ва АҚШга бўйнсунмасликлари учун глобал тўлқинга айланди ва мажбуриятсизлик ҳаракати туғилди. Ҳижрий-шамсий 1350-йилларда (милодий 1970-йилларда) Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар энг юқори даражага кўтарилган пайттда, Имом Хумайний халқ норозиликлари бошқарувини ўз қўлига олди ва Ислом Инқилобининг ғалабасига сабаб бўлди. Бу инқилоб ички зулмни рад этиш билан бир қаторда ҳар қандай чет эл аралашувига қарши жиддий позицияни эгаллади. Имом Хумайний /р.а/ ҳам на шарқ ва на ғарб шиорини амалга ошира олди. У киши нафақат шоҳ зулмига чек чқўйди балки Эронга хорижлик аралашувига ҳам чек қўйди. Ҳижрий -шамсий 1343 -йида ( милодий 1964) у киши айтганди: АҚШ Англиядан ёмонроқ, Англия АҚШдан ёмонроқ , Совет Иттифоқи иккаласидан ёмонроқ ҳаммаси бир-биридан ёмонроқ барчаси бир -биридан ёмонроқ деб айтгандилар.
Имом Хумайний мамлакат мустақил бўлиши, чет элликлар халқнииг ички ишларига , тақдирига аралашмаслигини нафақат ўз сўзиёки баёни балки ўз ҳаракатлари билан ҳам кўрсатиб берди. У киши конституцион инқилобда муваффақиятсизилкка олиб келган сиёсий мустақиллик ва чет эл аралашувини рад этиш ғоясини қўлга киритди ва уни амалга ошира олди.
Икки қутблик дунёни ўқиса ҳам икки қдуратли давлатларнинг биротасига бўйинсунмаслик мумкинлигини, ҳукумат халққа таяниб оёққа туриш кераклигини исботлади.