Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 18 May 2024 11:49:16 GMT )
май 18, 2024 16:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 14 -21 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директорини қабул қилди

 

  • Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

 

  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари россиялик ҳамкасби билан телефонлашди

 

  • Ўзбекистон: Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

 

  • Ўзбекистон Президенти Тошкентда Малайзия Бош вазири билан мулоқот қилди

 

  • Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида аҳолининг тинчини бузган сиоинстик режим фуқароси қамалди

 

  • Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон теннис федерациялари ҳамкорлик меморандуми имзоладилар

 

**

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Ўзбекистон президенти ва БМТ Бош котиби ўринбосари Учрашувида Ўзбекистоннинг БМТ-аёллар тузилмаси билан конструктив ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Спутник сайтига кўра, Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш соҳасидаги барча асосий халқаро конвенцияларга қўшилган, БМТнинг тегишли комиссияси ишида фаол иштирок этмоқда.

“Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунлари юқори баҳоланди. Ушбу форумни Осиё минтақасида аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, минтақавий даражадаги аниқ лойиҳа ва дастурларни ўз ичига олган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган дастурни қабул қилиш зарур.

"БМТ-аёллар" тузилмасининг мамлакатда ваколатхонасини очиш масаласи қўллаб-қувватланди.

Аввалроқ Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга кўтарилгани ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига йўллаган табригида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтди.

**

Мирзиёев ва Владимир Воронков

 

Тошкентда Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб, Спутгник сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.

Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг БМТ институтлари ва тузилмалари билан, энг аввало, терроризм ва бошқа трансмиллий хатар ва таҳдидларга қарши кураш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

“Владимир Воронков Ўзбекистоннинг можаролар ҳудудларидан фуқароларни қайтариш, уларни реабилитация қилиш ва жамиятга қайта интеграция қилиш, жумладан, бунда маҳалла институтининг кенг имкониятлари ва салоҳиятидан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади”, – дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини назарда тутувчи 2024–2025 йилларга мўлжалланган янгиланган "йўл харитаси" имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

**

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров телефон орқали мулоқот қилди.

Аниқ сайтининнг   Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналид таяниб хаюбар қилишича  "Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик. Ҳамкасбимни яқинда қайта тайинлангани билан табрикладим".

Қолаверса, Ўзбекистон ва Россия икки томонлама кун тартибидаги бўлажак тадбирлар жадвали доирасидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари  ва Россия  ТИВ раҳбари  март ойи бошида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум давомида учрашув ўтказган эдилар.

Унда Ўзбекистон ваРоссия стратегик ҳамкорлигининг иқтисодиётдан тортиб маданий алмашинувларгача бўлган долзарб мавзулари, минтақавий ва халқаро миқёсдаги алоқалар кўриб чиқилди.

 

****

Ҳаж мавсуми

 

Ўзбекистон республикасида Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланиши маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

Кун сайтининг хабар қилишича, барча парвозлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.

Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.

Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.

**

Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазир музокараларида Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

- Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиё минтақасида, балки жаҳон миқёсида катта салоҳиятга эга бўлган, жадал ўсиб бораётган давлатдир. Мамлакатингиз билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш асосий мақсадимиз ҳисобланади, - деб таъкидлади Ўзбекистон Президенти.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган йил якуни бўйича товар айирбошлаш ҳажми икки баравардан зиёдга ўсди, қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги авиарейслар кўпаймоқда.

Ўзаро савдо ҳажмининг келгусида ҳам ўсишини таъминлаш ва кўрсаткичларини мувозанатлаштириш, йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Ташриф доирасида ўтказиладиган Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми якунлари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперациясига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Ахборот технологиялари, камбағалликни қисқартириш ва транспорт боғлиқлигини кенгайтириш соҳасидаги шериклик масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кун тартибини тизимли кенгайтириш мақсадида амалдаги Савдо бўйича қўшма қўмитани Ҳукуматлараро комиссияга айлантириш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йилда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар алмашинувни янада фаоллаштиришга қатъий интилиш билдирилди.

Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, энергетика, ислом молияси, экология, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш соҳасида илмий-амалий алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Малайзиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқими тез суръатларда ўсиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Зиёрат туризми бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, шу жумладан “Умра плюс” лойиҳасини илгари суриш ҳамда ёшларимиз ўртасида мулоқотни мустаҳкамлаш чоралари муҳокама қилинди.

Етакчилар Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда Афғонистон масаласи юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Қўшилмаслик ҳаракати доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

"Марказий Осиё + АСЕАН" форматида ташқи ишлар вазирлари мулоқотини тузиш таклифини кўриб чиқиш ташаббуси билдирилди.

Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

***

Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб, фуқароларнинг тинчини бузган Исроил фуқароси 15 суткага қамалди.

Қалампир сайтининг хабар қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 16 апрель куни содир бўлган. Меҳмонхона ходими 22:30 да ИИББ ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, Исроил фуқароси бўлган мижоз А.Х. меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб фуқароларнинг тинчлигини бузганини, маст ҳолатда меҳмонхонага пешоб қилганини билдирган.

А.Х. эса ИИО ходимлари уни ИИБ бўлимига таклиф қилишганида боришдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган.

16 май куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар А.Х. айбига иқрорлик билдириб, ўша куни уйида спиртли ичимлик истеъмол қилганини, Ўзбекистонга “Пасха” байрами муносабати билан ота-онаси қабртошларини янгилаш учун келганини, меҳмонхонада бақир-чақир қилганини, маст ҳолатда бўлгани сабабли ходимлар ИИОга таклиф қилишганида боришдан бош тортганини, уларга қаршилик кўрсатганини, меҳмонхонага етган зарарларни қоплаб беришини, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўраган.

Суд қарорига кўра, А.Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 192-моддаси (маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) ва 194-моддасининг 1-қисмида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 183-модда билан 15 сутка маъмурий қамоқ ҳамда 192-модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир баравари, яъни 113.000 сўм жарима жазоси ва 194-модданинг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 340.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

****

Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон теннис федерациялари

 

Эрон Ислом респубилкаси теннис федерацияси раисининг Қрзоғитнга сафари якунлари бўйича Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон теннис федерациялари ўртасида алоҳида ҳамкорилк бўйича иккита меморандум имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининнг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Осиё теннисини ривожлантириш бўйича маслаҳатчилар йиғилишида қатнашиш учун Қозоғистонга ташриф буюрган Эрон теннис федерацияси раиси  Довуд Азизий Қозоғистон ва Ўзбекистон теннис федерациялари билан алоҳида йиғилишларда мулоқот қилиб, ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Истеъдодларни қидириш бўлимига эътибор қаратиш жаҳон ва ўсмирлари ўртасидаги турли Wild Cardларни чиқариш, мусобақалар тақвими ва 3 мамлакат спортчиларининг бир-бирининг мусобақаларида қатнашиш имкониятини тартибга солиш,, ҳакамлар -мураббийлар имкониятларидан фойдаланиш ва ўқув дастурларини алмашиш ва теннисни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда дастураши алмашиш ва  амалга тошириш ушбу меморандумда эътиборга олинган жиҳатлардан биридир.