Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
(last modified Thu, 15 Dec 2016 07:50:43 GMT )
декабр 15, 2016 12:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди

12 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган, Ўзбекистон бош вазирининг эндиликда собиқ ўринбосари Элмира Баситханова ўрнига янги раҳбар тайинланди. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси, педагогика фанлари номзоди Нарбаева Танзила Камаловна Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган. Бу ҳақда Кун.uz нашрига федерациядаги манба маълумот берди.

Айни вақтда касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раислиги бўш турибди.

Бундан олдинроқ ўз лавозимидан озод этилган Элмира Баситханова Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир ўринбосари лавозимида иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.