Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i12511-Тошкентда_Ўзбекистон_Афғонистон_сиёсий_маслаҳатлашувлари_бўлиб_ўтади
2017-йилнинг 9-10-январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтади.
(last modified 2026-04-12T10:45:54+00:00 )
Январ 08, 2017 13:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Афғонистон
    Ўзбекистон-Афғонистон

2017-йилнинг 9-10-январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтига таяниб Кун.ўз сайтида хабар берилган.

Тадбирда иштирок этиш учун Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Халил Карзай бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.