Бугун Ўзбекистонда 4 балли ер қимирлаши бўлди
-
Фарғона водийсида 23 январ тонг
Фарғона водийсида 23 январ тонг соат 06:52 да ер қимирлаши қайд этилди. Сейсмологлар хабарига кўра унинг маркази Қирғизистон ҳудудида бўлган.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Бугун эрта тонгда Фарғона водийсида ер қимирлаши қайд этилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.Хабарига кўра, Фарғона вилоятида қайд этилган ер силкинишлари кучи 4 баллни ташкил қилган, Андижонда — 3 баллни, наманганда — 3 баллни, Тошкентда — 1 баллни. АҚШ ер қимирлашларини қайд этиш лабораторияси хабарига кўра, ер қимирлаш эпицентри, Қувасой шаҳридан 43 ким масофада Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасига жуда яқин жойда жойлашган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер қимирлаши сезиларли бўлмаган. Жабрланганлар ёки еткизилган зарар ҳақида маълумот олинмаган.