Ўзбекистон ТИВда Қирғизистон элчиси қабул қилинди
Январ 25, 2017 19:29 Asia/Tashkent
2017 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати ҳабар бермоқда.
Кун.ўз сайтига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали ва мавзуси юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарларининг топшириқлари нуқтаи назаридан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ёрлиқ