Ҳафта шов-шуви: Қамчиқ довонида поезд ағдарилди
-
Ҳафта бошида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ
Ҳафта бошида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот-хизмати Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поезди қатнови вақтинча тўхтатилганини хабар қилган эди. Шу бугунга келиб, маҳаллий ОАВ ва интернетда тарқалаётган фотосуратлар "танаффус"га темир йўл поезди ҳалокати сабаб бўлганлигини билдирмоқда
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 23-январ куни "Ўзбекистон темир йўллари" Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қатновчи йўловчи поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар қилган эди.Компания расмий сайтида берилган хабарда йўловчи поезд қатновига доир турли-миш-мишларга эътибор қаратмаслик сўралган эди. Аммо ушбу воқеага нисбатан жамоатчилик қизиқиши тобора ортиб бормоқда.
Бунга ОАВларида эълон қилинаётган фотосуратлар ҳам сабаб бўлмоқда. Интернет-сайтларда эълон қилинган фотосуратларда Қамчиқ довонида поезд вагонлари ағдарилиб ётгани акс этган.Эслатиб ўтамиз, 23 январ куни РИА Новости "Қамчиқ" довонида қор кўчикиси хавфи туфайли А-373 рақамли "Тошкент — Ўш" трассасида қутқарувчилар доимий равишда навбатчилик қилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Шу бугунга келиб нашр тарқатган хабарга кўра, 23 январ куни Қамчиқ довонида кўчки содир бўлган.Кўчки оқибатида "Ўзбекистон темир йўллари" поезди вагонларининг бир қисми ағдарилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмагани ҳақида маълум қилди, деб ёзган нашр.
Хабарда айтилишича, айни вақтда ҳодиса содир бўлган жойда тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.