Тошкентга америкалик ишбилармонлар делегацияси ташриф буюрди
(last modified Tue, 31 Jan 2017 15:17:42 GMT )
Январ 31, 2017 20:17 Asia/Tashkent
  • 30 январдан 2 февралга қадар Америка — Ўзбекистон
    30 январдан 2 февралга қадар Америка — Ўзбекистон

30 январдан 2 февралга қадар Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Стивен Надерни бошчилигидаги АҚШ ишбилармонлар делегацияси Ўзбекистонда ташриф билан бўлади.

Кун.ўз сайтига кўра, ташриф доирасида 1 февраль куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг бизнес форуми ўтказилади.

Форумда АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорлари, америкалик ишбилармонлар ва Америка компаниялари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати, вазирликлари ҳамда компаниялар вакиллари иштирок этади.

31 январь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида АҚШ делегацияси билан Ўзбекистондаги тадбиркорлар ўртасида учрашув ўтказилган.

Томонлар икки давлат корхоналари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистондаги инвестицион муҳит имкониятларини муҳокама қилишган.

 

Ёрлиқ