Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВда бўлди
(last modified Tue, 21 Feb 2017 12:53:25 GMT )
феврал 21, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар
    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун. ўз сайтига кўра, учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 18-йиғилиши якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувлар кун тартибига тақдим этилаётган масалалар ҳам кўриб чиқилди.