Ўзбекистонлик сиёсий маҳбус 18 йилдан сўнг озодликка чиқди
Ўзбекистонда 1999 йилда бери турмада сақланаётган “Эрк” газетасининг собиқ бош муҳаррири Муҳаммад Бекжон озодликка чиқди
Форс ахборот агентлигининг Фарғона ру агентлигига таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда 1999 йилда бери турмада сақланаётган “Эрк” газетасининг собиқ бош муҳаррири Муҳаммад Бекжон озодликка чиқди. Унинг қизи Ойгул Бекжон маълум қилишича, отаси Зарафшон шаҳридаги колонияда ярим соат олдин чиқарилди, айни пайтда у қариндошлари билан Тошкентга йўл олган. Деярли 18 йиллик айрилиқдан сўнг АҚШда истиқомат қилувчи унинг оиласи – хотини ва қизлари уни сабрсизлик ила кутишмоқда.
Муҳаммад Бекжон 62 ёшда, сўнгги 17 йил давомида у в колонияда сақланган. У мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси. Бекжонни Тошкентдаги 1999 йил 16 февраль куни содир бўлган портлашларга алоқадорликда айблаб ҳибсга олишган. Бекжон барча айбловларни қатъий инкор этган. Муҳаммад Бекжоннинг тез орада озодликка чиқарилиши ҳақидаги биринчи хабарни унинг қариндошлари бир ой олдин олишган бўлиб, бу ҳақда овоза қилишмаган. Бекжон қанақа шартларда озод этилгани ҳозирча номаълум.