Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга ахалтекин тулпорини ҳадя этди
(last modified Tue, 07 Mar 2017 05:36:12 GMT )
март 07, 2017 10:36 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга ахалтекин тулпорини ҳадя этди

Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга ахалтекин тулпорини ҳадя этди

Ўзбекистон президентининг Туркманистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ахалтекин отлари мажмуасига бордилар.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга ахалекин зотли тулпорни совға қилди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президентининг Туркманистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари Ахалтекин отлари мажмуасига боришган.Айнан мана шу муносабат билан "жаннат" тулпорларини яйратиш тадбири уюштирилган. Томоша майдонига бирин-кетин ахалтекин зотли отларнинг энг кўркамлари олиб чиқилган.

Туркман халқи номидан ўзбек қардош халқига Ахалтекин зотли тулпор ҳадя қилинган. Ажойиб совға учун миннатдорчилик билдирган Ўзбекистон президенти туркманнинг мўжизакор-тулпорлари ва отлар мажмуасига тассанно айтган. Эслатиб ўтамиз, Ахалтекин отлари Туркманистонда ўзига хос ифтихор рамзига айланган, давлат рамзининг марказидан ўрин олган ва қатор хорижий давлат раҳбарларига энг олий ҳадя сифатида тортиқ этилган.

Ёрлиқ