Ўзбекистон Туркманистонга кўмир ва қишлоқ хўжалик техникаси етказиб беради
Ўзбекистон Туркманистонга кўмир ва қишлоқ хўжалик техникаси етказиб беради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг Туркманистонга ташрифи давомида томонлар ўртасида темир йўл вагонлари, кўмир ва қишлоқ хўжалиги техникаси етаказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.
«Ўзбекистондан Туркманистонга транспорт воситалари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электр ва механика ускуналари, металл буюмлар ва турли соҳадаги хизматлар экспорт қилинади. Туркманистондан юртимизга нефть маҳсулотлари, пропилен полимерлари ва бошқа кимёвий товарлар келтирилади», дейилган хабарда.
Жумладан, Туркманистон темир йўллар вазирлиги «Андижон механика заводи» компанияси билан 100та вагонни қайта жиҳозлаш бўйича келишув имзолаган.
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ эса «Туркманхимия» давлат концерни билан 30 минг тонна кўмир етказиб бериш бўйича битим тузган.
Шунингдек, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан қишлоқ хўжалик техникаси ва ускуналар экспорти бўйича шартнома имзолаган.