Тошкент аэропортида Исроил собиқ аскари 13 дона ўқ билан ушланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i15884-Тошкент_аэропортида_Исроил_собиқ_аскари_13_дона_ўқ_билан_ушланди
Самолётга чиқиш чоғида унинг юклари орасида патронлар борлиги маълум бўлган
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
март 13, 2017 13:48 Asia/Tashkent
  • Тошкент аэропортида Исроил армияси
    Тошкент аэропортида Исроил армияси

Самолётга чиқиш чоғида унинг юклари орасида патронлар борлиги маълум бўлган

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкент аэропортида Исроил армияси ЦАХАЛда хизмат муддатини якунлаган аскар қўлга олинди: унинг юклари орасидан 13 дона патрон топилган, деб хабар бермоқда nuz.uz.Хабарда айтилишича, у Ўзбекистон орқали Таиландга дам олишга кетаётган бўлган. Самолётга чиқиш чоғида унинг юклари орасида патронлар борлиги маълум бўлган. У Тошкент аэропортининг вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда. Исроилнинг Ўзбекистондаги консули аскарнинг ҳолидан хабар олган. Исроил ТИВ ҳибсга олинган аскарга ёрдам кўрсатишга уринмоқда, дейилади хабарда.