Санкт-Петербургда Ўзбекистон консуллиги очилиши мумкин
(last modified Tue, 14 Mar 2017 14:48:36 GMT )
март 14, 2017 19:48 Asia/Tashkent
  • Санкт-Петербургда Ўзбекистон консуллиги
    Санкт-Петербургда Ўзбекистон консуллиги

Санкт-Петербургдаги "Экспофорум" кўргазмалар марказида 14-16 март кунлари Петербург Партнериати (ҳамкорлар учрашуви) бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Россия "шимолий пойтахти" губернатори Георгий Полтавченко Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев билан учрашди, nuz.uz хабари асосида.Полтавченко айтишига қараганда 2016 йилда Ўзбекистон билан ҳамкорлик 2015 йилга қараганда 35 % га ошиб, маҳсулот алмашув қиймати 124,7 млн $ ни ташкил қилган. "Биз ҳамкорликнинг янги йўналишларини таклиф қилишимиз мумкин: хом-ашё соҳасига асбоб-ускуналар еткизиб бериш, сув билан таъминлаш учун керак бўладиган маҳсулотлар, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқалар", — деди Полтавченко. Губернатор айтишига қараганда, Санкт-Петербург ўз навбатида Ўзбекистондан мева-сабзавотлар, енгил саноат учун хом ашё ва тайёр маҳсулотлар олиб келишдан манфаатдор. Шунингдек Санкт-Петербург губернатори меҳнат мигрантларини иқтисоднинг турли соҳаларига жалб қилишимконияти борлигини ҳам қайд этди. "Мутахассиликка эга бўлган мигрантларни шаҳарнинг муайян корхоналарига ишга жалб қилиш масаласини ўта муҳим. Бизнинг бу борада тажрибамиз ҳам бор", — деди губернатор.

Учрашувда шунингдек, Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллиги очиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу муассаса келажакда бутун Шимолий-Ғарбий округга хизмат қилиши мумкин."Биз бу ғояни тўла қувватлаб, консуллик учун мос келадиган бино топиб еришга ҳам тайёрмиз", — деди Георгий Полтавченко. Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев айтишига қараганда, айни дамда вилоят қишлоқ хўжалик маҳсулоти экспортини ривожлантириш ва маҳсулотни бошқа ҳудудларга еткизиб бериш учун логистика марказлари қуришга урғу бермоқда. Унинг сўзларига қараганда айнан ушбу масала Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашувида муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бирига айланади.