Москвада Мирзиёев ва Путиннинг бўлажак учрашуви муҳокама қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i16048-Москвада_Мирзиёев_ва_Путиннинг_бўлажак_учрашуви_муҳокама_қилинди
Москвада Мирзиёев ва Путиннинг бўлажак учрашуви муҳокама қилинди
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
март 16, 2017 15:46 Asia/Tashkent
  • Москвада Мирзиёев ва Путиннинг бўлажак учрашуви муҳокама қилинди

Москвада Мирзиёев ва Путиннинг бўлажак учрашуви муҳокама қилинди

2017 йилнинг 13-15 март кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси инвентаризация ва икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқ базасини мукаммаллаштириш бўйича Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти раҳбари ўринбосари Евгений Терехин бошчилик қилди.

Маълумотларга кўра, маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон ва Россия томонларидан кўриб чиқилаётган ва бўлажак олий даражадаги учрашувда имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.