Комилов Лавров билан Мирзиёев ташрифини муҳокама қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i16194-Комилов_Лавров_билан_Мирзиёев_ташрифини_муҳокама_қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан телефон суҳбати бўлиб ўтди
(last modified 2018-08-22T17:50:04+00:00 )
март 20, 2017 18:15 Asia/Tashkent
  • Комилов Лавров билан Мирзиёев ташрифини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига режалаштирилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалалри муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан 18 март куни телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги Тошкентдан хабар бермоқда. Суҳбатда Ўзбекисон-Россия кун тартибининг бугунги кун масалалари, ҳамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига режалаштирилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалалри муҳокама қилинди. Шунингдек, суҳбатда президентлар учрашувида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Эслатиб ўтамиз 2017 йилнинг апрел ойи охирида Шавкат Мирзиёев Россияга президент азифасида ўзининг биринчи давлат ташрифини амалга оширади.