Шавкат Мирзиёев Россия давлат раҳбари Владимир Путинга табрик йўллади
(last modified Mon, 20 Mar 2017 14:44:29 GMT )
март 20, 2017 19:44 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Россия давлат раҳбари Владимир Путинга табрик йўллади
    Шавкат Мирзиёев Россия давлат раҳбари Владимир Путинга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев: Москвада бўлажак учрашув Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлайди

Ўзбекистон билан Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Россия давлат раҳбари Владимир Путинга табрик йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг қутловида «ўтган тарихий даврда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги серқирра ва кўп томонлама муносабатлар ривожида салмоқли натижаларга эришилган»и мамнуният билан таъкидланган.

Ўзбекистон Президентининг қутловида таъкидланганидек, «бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори ҳисобланади. Нефть-газ комплекси, машинасозлик ва электротехника саноати, тўқимачилик, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар биргаликда амалга оширилмоқда ва янги лойиҳалар тайёрланмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида бевосита алоқалар ривожланмоқда».

Шавкат Мирзиёев «Москвада бўлиб ўтадиган учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилади», деб ишонч билдирган.

Ёрлиқ