Абдулазиз Комилов Франция ташқи ишлар вазири билан учрашди
(last modified Thu, 30 Mar 2017 05:56:15 GMT )
март 30, 2017 10:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Франция ташқи ишлар вазири билан учрашди
    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Франция ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Франция ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 29 март куни Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашувда Ўзбекистон—Франция ташқи ишлар вазирлари доимий учрашувлари ҳамда бошқа даражадаги алоқалар давлатлараро ҳамкорликни ўзаро манфаатли асосда изчиллик билан чуқурлаштиришга, шунингдек, бизнес доиралари, илмий ва таълим муассасалари вакиллари ҳамда маданият ва санъат арбоблари билан алмашинувларни кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Суҳбат давомида айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Музокаралар якунида вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2017—2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Ёрлиқ