Тошкент ва Москва 16 млрд долларлик 50дан ортиқ ҳужжат имзолайди
Ўзбекистон президентининг ташрифи давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид 5одан ортиқ ҳужжат имзоланади
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган ҳужжатлар имзоланади, деб маълум қилди манба Sputnik Ўзбекистонга.
Манбанинг маълум қилишича, ташриф давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид 5одан ортиқ ҳужжат имзоланади.3 апрель куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги 16та ҳужжат имзоланди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига кўра 4-5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифини амалга оширади. Олий даражадаги музокараларда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари ҳамда ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.