Шавкат Мирзиёевнинг Россияга уюштирган расмий ташрифи
(last modified Thu, 06 Apr 2017 05:31:12 GMT )
апрел 06, 2017 10:31 Asia/Tashkent

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга уюштирган расмий ташрифи

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги суҳбатимиз "Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия га уюштирган расмий ташрифи"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин таклифига биноан 4 апрел куни Москвага икки кунлик расмий давлат сафарини уюштирди. Сешанба куни Ўзбекистон президенти самолёти Москва шаҳрининг "Внуково-2" аэропортига келиб қўнди. Икки давлат байроқлари билан безатилган аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон раҳбарини Россия Федерацияси ҳукумати аъзолари кутиб олди. Мирзиёев Россияга давлат ташрифи давомида дастлаб Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашди. Шундан сўнг, Кремлда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Сўнг, икки давлат раҳбарлари тор доирадаги суҳбат ўтказишди. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин куннинг иккинчи ярмида А.Пушкин номидаги тасвирий санъат музейига ташриф буюришди. Ўзбекистон президентининг Россияга бўлган давлат ташрифи доирасида Кремлда қабул маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин биргаликда қабул қилинган баённомани имзолашди. Учрашув якунларига кўра икки давлат раҳбарлари Қўшма баёнотга имзо чекдилар. Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув, шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш, соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланган.Ушбу ҳужжатда қуйдигилар қайд этилган. Дўстона, ишончли ва конструктив муҳитда бўлиб ўтган музокараларда президентлар Россия ва Ўзбекистон орасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, президентлар ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олишга асосланган давлатларо суҳбат юқори даражада бўлиб ўтганини тасдиқлашди. 

    Путин ва Мирзиёев Россия ва Ўзбекистон орасида 2004 йилнинг 16 июнида имзоланган стратегик ҳамкорлик ҳақидаги, 2005 йилнинг 14 ноябрида имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари ҳақидаги шартномаларнинг ва 2012 йилнинг 4 июнида имзоланган Стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш декларациясининг долзарблигини  ва ушбу ҳужжатлар мамлакатлараро муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқишига хизмат қилишини тасдиқлашди. Шунингдек, Президентлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ушбу соҳада имзоланган шартномаларни амалга тадбиқ қилиш кераклигини таъкидлашди.  Савдо-иқтисодий муносабатлар Президентлар ўзаро манфаатли бўлган савдо-иқтисодий муносабатлар ушбу муносабатларнинг муҳим бўлаги эканлигини тасдиқлашди. Давлат раҳбарлари Россия ва Ўзбекистоннинг Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссия ишини юқори баҳолашди. Шунингдек, президентлар Ўзбекистон мева сабзавотларини Россия бозорига еткизиб беришнинг муваффақиятли ривожланаётганини, "яшил коридор" тизими ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшаётганини қайд этишди. Ўзбекистон ва Россия орасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги шартнома мамлакатлар сайёҳлик имкониятларини янада кенгайтиришига ишонч билдирилди.

    Шунингдек, ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳам туризм ва мамлакатлар орасида гуманитар алмашувларни ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди. Президентлар, ташқи бозорларга энг яқин йўллар билан чиқишни таъминлайдиган транзит коридорлар ва транспорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш устувор характерга эга эканлигини айтиб ўтишди. Транспорт хизматларига рақобатбардош нархлар ўрнатиш, Россия ва Ўзбекистон темир йўллари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш имконини яратиши ҳам қайд этилди. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нефт ва газ соҳасидаҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди. Россия президенти Ўзбекистонда ўтказилаётган миллатлараро ҳамжиҳатлик ва миллатлар ва элатлар она тили, урф-одатларини сақлаб қолиш, келажак авлодларга узатиш сиёсатига жуда юқори баҳо беришди. Шу билан бирга Ўзбекистонда рус тилини ва рус тилида таълим бериш тизимини сақлаб қолиш муҳимлиги қайд этилди.

     Давлат раҳбарлари келажакда рус тили мутахассислари тайёрлаш дастурларини ривожлантириш, Ўзбекистонда Россия таълим муассасалари филиаллари тизимини ва мамлакатлар орасида талабалар алмашинувини кенгайтириш тарафдори эканлигини билдиришди. Давлат раҳбарлари террорчилик, сепаратизм, экстремизм, уюшган жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши биргаликда курашишга келишиб олинди. Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ривожлантиришга бўлган қизиқишни тасдиқлашди. Ҳиндистон ва Покистонга ШҲТнинг тўла қонли аъзоси мамқоми берилиши ташкилотнинг халқаро майдондаги салоҳиятини ошириши ва замоннинг муҳим муаммоларини ҳам қилишда имкониятларини кенгайтириши қайд этилди. Ўзбекистон ва Россия БМТни умумжаҳон миқёсида халқаро хавфсизликни таъминлашга қодир ягона ташкилот сифатида тан олишларини қайд этишди. Президентлар ҳар қандай мамлакатда конституцияга зид равишда ҳукумат алмашишининг ноқонунийлигини ва бундай фаолиятни қабул қилиб бўлмаслиги тан олишди. Россия ва Ўзбекистон Ўрта Осиёда сув ресурсларидан барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро фойдали ва тенг ҳақли равишда фойдаланиш тарафдорлиги қайд этилди. Ташриф якунлари ва миннатдорлик. Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган учрашувлар ва ташриф давомида имзоланган шартномалар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси орасида анъанавий дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

   Тадбир сўнгида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ва бутун Россия халқига Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди ва Россия президентини давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф қилди. Россия томон таклифни миннатдорлик қабул қилди ва ташриф санаси дипломатик муассасалар орқали ҳал қилинишини хабар қилди.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ