Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i16812-Ўзбекистон_ва_Тожикистон_ташқи_ишлар_вазирлари_музокара_ўтказишди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди.
(last modified 2018-08-22T13:20:14+00:00 )
апрел 06, 2017 14:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари
    Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди.

Бу ҳақда Кун.ўз сайти хабар берган

Томонлар Ўзбекистон—Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан, МДҲ доирасидаги муносабатлар муҳокама қилишди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди.