ЕИнинг махсус вакили Ўзбекистонга келади
апрел 24, 2017 16:49 Asia/Tashkent
ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси маълумотига кўра, Петер Буриан Ўзбекистонда 26-28 апрель кунлари давомида бўлади
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан Ўзбекистонга келмоқда.
ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси маълумотига кўра, Петер Буриан Ўзбекистонда 26-28 апрель кунлари давомида бўлади.
Ушбу ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар, ишбилармон доиралар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Петер Буриан Ўзбекистондаги ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар фаолияти билан ҳам танишиши режалаштирилган.