Ўзбекистон Хитой билан стратегик алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлади
(last modified Sat, 29 Apr 2017 12:00:12 GMT )
апрел 29, 2017 17:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Хитой билан стратегик алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлади
    Ўзбекистон Хитой билан стратегик алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлади

ХХР Туризм ишлари бўйича давлат бошқармаси раиси ўринбосари Ду Цзиннинг қайд этишича, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш учун улкан маданий-туристик, шунингдек тарихий салоҳиятга эга

     Жорий йилнинг 26 апрель куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Равшан Усмонов ва ХХР Туризм ишлари бўйича давлат бошқармаси раиси ўринбосари Ду Цзин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги Тошкентдан хабар берди. Р.Усмонов мамлакатда туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш, экологик туризм турларини кўпайтириш, саргузашт, тоғ туризмини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтди. 

     Ду Цзин Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолаб, Ўзбекистон Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбариятининг Хитой туристик маъмурияти ва туроператорлари билан музокаралар учун келгани ўзбек делегациясининг Хитой ташрифи яхши натижалар келтиришини таъкидлаб ўтди. Ду Цзиннинг қайд этишича, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш учун улкан маданий-туристик, шунингдек тарихий салоҳиятга эга. Ўзбекистон мамлакатда сайёҳлик ривожи учун кўп нарса қилди. Бунга Буюк ипак йўли брендини тарғиб қилиш мақсадида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО)нинг Буюк ипак йўлидаги минтақавий маркази очилиши исботдир. Учрашув якунида томонлар туристик маъмуриятлар ўртасида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш учун қалин алоқаларни олиб боришга келишиб олдилар.