Мирзиёев қатор давлатлар янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
-
Мирзиёев қатор давлатлар янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
Мирзиёев дипломатик миссиялар раҳбарларини самимий қутлар экан, Ўзбекистон ушбу давлатлар билан ҳамкорликни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратишини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни қатор давлатларнинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Хусусан, давлат раҳбари Мирзиёев 2-май куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган Эдаурд Стипрайс, Қирғизистон элчиси — Дониёр Сидиқов, Франция элчиси — Виолен де Вильмор, Италия элчиси — Андреа Бертоцци, Чехия элчиси — Ярослава Сиро, Япония элчиси — Нобуаки Ито, Миср элчиси Амани ал-Итр, Туркия элчиси — Ахмет Башар Шен ва Саудия Арабистони подшоҳлиги элчиси — Хишам бин Мишал ал-Сувейлимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилган.
Президент дипломатик миссиялар раҳбарларини самимий қутлар экан, Ўзбекистон ушбу давлатлар билан ҳамкорликни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев элчиларни мамлакатда иш бошлаётгани билан самимий табриклаб, уларнинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.