Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасанинг таъсис этилиши
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идорасини ташкил этиш тўғрисида Фармон қабул қилди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасанинг таъсис этилиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идорасини ташкил этиш тўғрисида Фармон қабул қилди. Ушбу муассасани ташкил этишдан мақсад, давлат органлари ва иқтисодий ташкилотлар томонидан фуқароларнинг эркинлигини ва ҳуқуқларини таъминлашда ушбу орган фаолиятларида юзага келган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш кўзда тутилган. Тошкент давлатининг фуқаролик фаолиятларининг озодлиги учун кенг кўламли шароитларни яратишдаги ёндашуви, фуқароларик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устуворлигига қаратилган ушбу мавзу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳукумат тепасига келган пайтиданоқ унинг кун тартибидан жой олган эди. Давлат етакчиси ушбу дастурларни амалга ошириш мақсадида 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди. Жорий йилни ушбу ном билан аташдан кўзланган мақсад эса, инсоний ҳақ-ҳуқуқларга эҳтиром кўрсатиш зарурлигига қаратилган ғояларни Ўзбекистон жамиятида ижтимоий ва фуқаролик фаолиятларнинг кенг миқёсда иштирок этишларини одамларнинг онгига сингдириш ва ишонч ҳосил қилиш назарда тутилган.
Ўзбекистондаги ҳозирги шароит эскича қарашларга барҳам бериш ва бошбошдоқлик ҳамда қоғозбозлик ишларига чек қўйиш талаб этилади. Мамлакатда юзага келган ҳозирги вазият инсон ҳуқуқларининг поймол этиш ҳолатларига бутунлай барҳам бериш ва шу каби ҳолатларни юзага келишини олдини олиш учун барча тегишли шароитлар яратилмоқда. Давлат идоралари ва ташкилотларида ҳам кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Давлат масъуллари зиммасига фуқароларнинг эркинлигини ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун тегишли чора-тадбирлар кўришлари юклатилди. Шавкат Мирзиёев мамлакат фуқароларининг ўз ҳуқуқларини билишлари ва ўзларининг ҳуқуқларини қонуний талаб этишлари учун барча чораларни ишга солмоқда ва тегишли имкониятлар яратмоқда. Ушбу ишларнинг олдинга силжишида сусткашликка йўл қўйган давлат идораларининг масъулларига тегишли чоралар кўрилмоқда. Айни пайтда илгаригидек фуқароларнинг шикоятларига беписандлик билан қараш ҳолатларига барҳам бериш учун давлат раҳбари қаттиқ қўллик билан иш олиб боришига тўғри келмоқда ва мазкур ишларни амалга ошириш учун кенг қамровли дастурлар ишлаб чиқилди.
Энди эса, Радиомизнинг Фарғона вилоятидаги мухбири Масъуд Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.
Сиз Радиомизнинг Фарғона вилоятидаги мухбири Масъуд Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.
Бугун Ўзбекистонда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш, ҳуқуқий-демократик жамиятни шакллантириш жараёни жадал олиб борилмоқда. Жумладан, Адлия идоралари тизимида “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими”нинг ташкил этилганлиги, мамлакатда инсон унинг шаъни ва қадр қиммати олий қадрият эканлигининг яққол мисолидир. Албатта ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси – бу барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, қонунларнинг устунлиги таъминланишидир. Конституция ва қонунларнинг устунлиги тамойили шуни англатади. Шу ўринда Ўзбекистон президенти ҳам ташаббуслари билан “виртуал қабулхона”нинг ташкил этилганлиги мамлакатда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш соҳасида эришилган ютуқлардан бири бўлмоқда. Бунинг учун зарур ҳуқуқий асослар яратилди, жаҳондаги илғор тажрибалар асосида Ўзбекистон менталитетига, миллий ва тарихий қадриятларга мос тегишли қонунлар ишлаб чиқилмоқда. Бунинг баробарида фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлиги, маданияти юксалмоқда. Тарихдан маълумки, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билган халқ ҳамма даврларда ҳам тараққиётнинг олдинги сафларида бўлган. Шу маънода инсон манфаати, хақ-ҳуқуқлари ҳимояланган, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, меҳнат қилиши учун кенг имкониятлар яратиб берилган юрт кундан-кунга юксалиб бораверади. Ўзбекистон президентининг жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг айнан ана шундай номланишидан кўзланган мақсад ва вазифаларга тўхталадиган бўлсак, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур.
Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш давр талабидир. Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда "Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш вазифаси юклатилди. Халқ билан мулоқотдан кўзланган мақсад халқ ичига кириш, уларнинг муаммоларини тинглаш, манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдир. Мулоқот ва манфаат тушунчаси халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқга хизмат қилиши керак, деган тамойилга асосланади. Шу билан бирга, давлат раҳбарининг 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари бошлиқларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш борасида билдирган таклифи давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, амалиётда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориш тартибини жорий қилишга доир устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.