Ўзбекистонда ғалаба байрами қайта тикланди
-
Ўзбекистонда ғалаба байрами қайта тикланди
Ўзбекистон президенти Ғалаба байрамини қайта жонлантирди
Тошкентда кеча 9 май куни узоқ вақт ичида илк бора улкан байрам мушакбозлиги бўлиб ўтди. Албатта, 9 май кунига салютлар аввал ҳам отилган, бироқ Мудофаа вазирлиги жорий йилда қандайдир ўзгача кайфият беришни мақсад қилган. Анъанага кўра, салютлар Алишер Навоий номидаги боғда соат 21:00 да отилган.
Бундан ташқари, кеча мамлакат кўчалари ва майдонларининг катта қисми Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безалди. Шунингдек, ҳар бир туманда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси билан боғлиқ тадбирлар ўтказилди. Пойтахтдаги боғларнинг деярли ҳар бирида уруш йиллари мусиқаси қўйилган ҳамда ҳар бир истовчи ўша даврдаги ҳарбий либосда бўлган қизлар ва ўсмирлар билан суратга тушиши мумкин.