Сурия Ўзбекистонга қарши ўйинга Россияда тайёрланади
ЖЧ-2018 учун саралашнинг охирги босқичига тайёргарлик доирасида Сурия терма жамоаси 15 август куни Россияда йиғин ўтказишни бошлайди.
Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда ИСНА агентлиги маълум қилган.
Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистоннинг рақиби бўлмиш Сурия терма жамоаси Тожикистон ва Ливанга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирган.
Сурия ЖЧ-2018 йўлида Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Хитой ва Ўзбекистон. Суриянинг саралаш босқичини 1 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги учрашув билан бошлайди.
Саралаш босқичининг иккинчи гуруҳидан Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ ва Таиланд терма жамоалари ўрин олишган.
Гуруҳларда 1 ва 2-ўринларни олган терма жамоалар Россиядаги мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. 3-ўринлар эгалари эса ўзаро ўйнайди.
Ғолиб ЖЧ йўлланмаси учун плей-офф ўйинида қатнашади.