Шавкат Мирзиёев Россия ва Шриланка президентларига ҳамдардлик билдирди
(last modified Wed, 31 May 2017 04:23:37 GMT )
май 31, 2017 09:23 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин ва Шриланка президенти Майтхрипала Сирисенага ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Москва шаҳрида юз берган кучли табиий офат оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизматига таяниб Кун.ўз сайти  хабар бермоқда.

«Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига, яқинларига ва жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўрайман»,Мирзиёев мактубида.

Дарё.ўз хабарига кўра Ўзбекистон президенти шунингдек Шри-Ланка президенти Майтхрипала Сирисенага мазкур мамлакатда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди.

«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Шри-Ланка халқига ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради», — дейилади Ўзбекистон ТИВ ахборотида.

 

Ёрлиқ