Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди
(last modified Thu, 08 Jun 2017 07:05:10 GMT )
июн 08, 2017 12:05 Asia/Tashkent
  • Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди
    Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасига Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими киритилди

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили лавозими ва унинг 3 ходимдан иборат аппарати жорий этилди.

Бу иш Ўзбекистон президенти юритаётган ташқи сиёсат, Ҳукумат қарорлари ва Вазирлик раҳбариятининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик масалалари бўйича айни вақтда бераётган кўрсатмаларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро сиёсий, иқтисодий ва инсонпарварлик ташаббусларини амалга оширишда иштирок этаётган вазирлик ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш  мақсадида амалга оширилганлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили аппарати тўғри ишлашини таъминлаш учун 1 та автомобил, офис мебели, компьютерлар ва бошқа ускуналар харид қилиниши учун зарур маблағлар ажратилиши белгиланган. Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Ўзбекистон Республикаси Фармони билан Исматулла Эргашев Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди.

 

Ёрлиқ