Абдулазиз Комилов туркманистонлик касбдоши билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i19702-Абдулазиз_Комилов_туркманистонлик_касбдоши_билан_учрашди
«Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.
(last modified 2018-10-15T12:40:25+00:00 )
июн 14, 2017 07:41 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов туркманистонлик касбдоши
    Абдулазиз Комилов туркманистонлик касбдоши

«Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон ТИВ расмий сайти берган хабарга кўра, суҳбат чоғида шу йилнинг март ва май ойларида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари давомида эришилган келишувлар ижросининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилган.