Эроннинг Суриядаги террорчилар позициясига қарата амалга оширган ракета ҳужуми Ўзбекистон ОАВда кенг ёритилди
(last modified Mon, 19 Jun 2017 14:19:55 GMT )
июн 19, 2017 19:19 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Суриядаги террорчилар позициясига қарата амалга оширган ракета ҳужуми Ўзбекистон ОАВда кенг ёритилди
    Эроннинг Суриядаги террорчилар позициясига қарата амалга оширган ракета ҳужуми Ўзбекистон ОАВда кенг ёритилди

Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Суриядаги террорчиларнинг позициясига қарата амалга оширган ракета ҳужуми Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. 

Ўзбекистон ахборот агентликлари ва сайтлари Кун.уз, Дарё.уз, Спутник.уз, Янгиликлар ва Ҳордиқ сингари сайтлари Эрон исломий инқилоб соқчилар корпуси томонидан ўтган куни кечаси Суриянинг Дейрзур минтақасида жойлашган такфирчи террорчиларнинг позицияларига қарата амалга оширган ракета ҳужумларини кенг кўламда хабар беришди. Ушбу ҳужум оқибатида, кўплаб террорчилар йўқ қилинди, жумладан такфирчи террорчи гуруҳларнинг етакчиларидан бири ҳам ҳалок бўлди. 

Исломий инқилоб соқчилар корпуси кеча тунда Суриянинг шарқидаги Дейрзур минтақасидаги такфирчи террорчиларнинг қўмондонлик базасини ва йиғин марказларини ҳамда портлатишга мослаштирилган автомобилларини ўрта масофага учадиган олтита ер ер деб аталадиган ракеталар билан нишонга олди.

Теҳронда жорий йилнинг 7 июн куни террорчилар томонидан содир этилган жиноятлари ортидан 18 нафар инсон шаҳид бўлди ва бир қанча рўзадор ва мазлум одамлар оғир тан жароҳати олишди. Шундан сўнг, Эрон исломий соқчилар корпуси тўкилга пок қонлар жавобсиз қолмайди деб эълон қилган эди.    

Ёрлиқ