Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги делегация Тожикистонга боради
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i19930-Улуғбек_Рўзиқулов_бошчилигидаги_делегация_Тожикистонга_боради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, делегацияга бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилик қилади
(last modified 2018-08-22T17:51:06+00:00 )
июн 20, 2017 10:01 Asia/Tashkent
  • Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги делегация Тожикистонга боради
    Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги делегация Тожикистонга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, делегацияга бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилик қилади

Ўзбекистон делегацияси 20 июнда Тожикистон пойтахти Душанбега ўзбек-тожик музокаралари ўтказгани ташриф буюради.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, делегацияга бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилик қилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий масалалар муҳокамаси аниқ келишувларга эришиш билан боради. Жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлик доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.