Абдулазиз Комилов Евгений Примаковни қабул қилди
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг баъзи масалалари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинган
2017 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси, “Рус гуманитар миссияси” ташкилоти бош директори Евгений Примаковни қабул қилди.
ТИВ матбуот хизмати берган хабарга кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг баъзи масалалари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинган. Евгений Примаков ўзининг Ўзбекистонга ташрифи дастури тўғрисида сўзлаб берган. Дастурга кўра Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекистон-Россия” дўстлик жамиятида учрашувлар ўтказиш ҳамда қатор объектларда бўлиш режалаштирилган. Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.