Ўзбекистон-Беларусь сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
(last modified Tue, 09 Aug 2016 10:02:19 GMT )
август 09, 2016 15:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Беларусь сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
    Ўзбекистон-Беларусь сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон-Беларусь сиёсий маслаҳатлашувлари  бўлиб ўтди.

Эроннинг ўзбек тилидаги радиосининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб берган хабарига кўра, 2016 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Беларусь вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Унда қатнашиш учун Тошкент шаҳрига Беларусь Республикаси ТИВ МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама муносабатлар бошқармаси бошлиғи Андрей Страчко бошчилигидаги делегация келди.

Икки давлат ҳам ривожлантиришдан манфаатдор бўлган турли соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Беларусь муносабатларининг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат идоралари вакиллари жорий йилда бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан сиёсий мулоқотлар ва бизнес вакилларининг учрашувларига тайёргарликнинг бориши тўғрисида фикр алмашишди.

Учрашувда Беларусь элчиси Николай Клакевич иштирок этди.

Ёрлиқ