Ўзбекистонга Швейцария Миллий банки раиси келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i20786-Ўзбекистонга_Швейцария_Миллий_банки_раиси_келди
Швейцария Миллий банки бошқарувчилар Кенгашининг раиси Томас Жордан Ўзбекистоннинг пул-кредит, валюта сиёсатини либераллаштириш борасида кўрилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди
(last modified 2026-02-15T08:58:27+00:00 )
июл 12, 2017 12:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга Швейцария Миллий банки раиси келди

Швейцария Миллий банки бошқарувчилар Кенгашининг раиси Томас Жордан Ўзбекистоннинг пул-кредит, валюта сиёсатини либераллаштириш борасида кўрилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди

Sputnik ахборот агентлига кўра, Швейцария Миллий банки бошқарувчилар Кенгашининг раиси Томас Жордан иқтисодий ҳамкорлик доирасида Тошкентга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.

Делегация аъзолари Марказий банкка ташрифи чоғида Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазият ва банк-молия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан инвестиция муҳитини янада яхшилаш, банк тизимининг барқарорлигини таъминлашдаги чора-тадбирлар билан танишдилар.