Шоҳайдар ота Шоисмоилов Ўзбекистон президентини дуо қилди
Шоҳайдар ота Шоисмоилов Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, халқимизга янада фаровонлик, президент Шавкат Мирзиёевга соғлик-омонлик тилаб дуо қилди
Sputnik ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Президент Шакат Мирзиёев Тўлагановлар хонадонида меҳмон бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумати портали.
"Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги Исломобод маҳалласида яшовчи Тоҳир ва Шоҳиста Тўлагановлар хонадонида меҳмон бўлди", — дейилган хабарда.
Хабарда айтилишича суҳбат давомида сўз мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари, фарзандлар тарбияси ҳақида борган. Оиладаги барча фарзандлар ҳаётда ўз ўрнини топган.
Оила фахри ва фариштаси Шоҳайдар ота Шоисмоилов Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, ўзбек халқига янада фаровонлик, Президентга соғлик-омонлик тилаб дуо қилган.