Ўзбекистон ва Афғонистон терроризмга қарши курашни таъкидлашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i21190-Ўзбекистон_ва_Афғонистон_терроризмга_қарши_курашни_таъкидлашди
Делегация таркибидан Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бугун Ўзбекистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мурод Атаев билан учрашди
(last modified 2018-08-22T13:21:27+00:00 )
июл 23, 2017 15:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Афғонистон терроризмга қарши курашни таъкидлашди
    Ўзбекистон ва Афғонистон терроризмга қарши курашни таъкидлашди

Делегация таркибидан Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бугун Ўзбекистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мурод Атаев билан учрашди

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчисига кўра, ҳеч қайси бир террорчилик гуруҳларига Ўзбекистонга киришлари учун рухсат берилмайди.

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Делегация таркибидан Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бугун Ўзбекистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мурод Атаев билан учрашди ва турли соҳаларда жумладан терроризмга қарши кураш, наркотик моддалар контарабандасини олдини олиш ва уюшган жиноятчилик билан кураш йўналишида икки томонлама ҳамкорликлар ва муносабатларни янда кенгайтиришни таъкидлашди.  

Учрашувда икки томон кун тартибининг кенг қамровли масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон делегациясининг ташрифи дастурига кўра, аниқ таклифларни кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг қатор вазирликлари, идоралари ва етакчи корхоналарида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.