Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари телефон мулоқоти ўтказишди
(last modified Mon, 24 Jul 2017 14:22:59 GMT )
июл 24, 2017 19:22 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари телефон мулоқоти ўтказишди
    Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари телефон мулоқоти ўтказишди

Эмомали Раҳмон бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида Ўзбекистон президентининг мамлакатни ривожлантиришда ва халқаро майдонда унинг мавқеини яхшилашда қилаётган ишларига юқори баҳо берди

    Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилиб, ўзбекистонлик ҳамкасбини юбилей билан табриклади.

Имомали Раҳмоннинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон етакчиси сифатида самарали ҳаракат қилмоқда, ўз мамлакати ижтимоий-иқтисодий ўсиши ва Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ошишини таъминламоқда, деб хабар берилди Тожикистон раҳбарининг матбуот хизматидан.

Тошкент ва Душанбенинг икки томонлама муносабатлари барча йўналишларда ривожланишига ишонч билдирилди. Давлат раҳбарлари икки давлат муносабатларини икки халқ манфаати асосида ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиришди, дейилади Тожикистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида Ўзбекистон президентининг мамлакатни ривожлантиришда ва халқаро майдонда унинг мавқеини яхшилашда қилаётган ишларига юқори баҳо берди. Шунингдек, мамлакатлар  раҳбарлари икки халқ манфаати йўлида икки мамлакат орасидаги муносабатларни ривожлантиришга умид билдиришди.