Ўзбекистон иқтисодиётида дефолт бўлмайди — валюта захираси 25 млрд долларга яқин
У Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг демак «бу миқдор 20-25 миллиард доллар орасида экани» ҳақидаги сўровини тасдиқлади.
Ўзбекистон валюта захираси миқдори 25 миллиард долларга яқин. Бу маълумот Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев томонидан Халқаро пресс-клубда айтилди. «Кун.uz» мухбири сессия иштирокчиларига юзланиб, бу ҳақда аниқ маълумот беришни сўраган.
Аввалига Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев бундай саволга жавоб беришга ваколатли эмаслигини айтган, лекин мамлакат захира жамғармаси 2 йиллик импорт учун етарли эканини тасдиқлай олишини билдирган. Лекин у Ўзбекистоннинг импорт ҳажми қанчалигини келтирмади, 3 йилдан буён бундай маълумот эълон қилинмаган.
Молия вазири ўринбосари эса рақамларни аниқ айта олмаслиги, лекин 20 миллиард доллардан ортиқ захира шакллантирилганини айтган. У Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг демак «бу миқдор 20-25 миллиард доллар орасида экани» ҳақидаги сўровини тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ноябрида Fitch Ratings агентлиги Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари миқдорини келтирган, ўшанда ҳам бу миқдор 24 миллиард долларга тенг экани айтилган эди.