Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатида иккинчи ўринда жойлашди
август 05, 2017 12:31 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон
TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Gallup халқаро тадқиқот компанияси дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз мамлакатлари рўйхатини эълон қилди. Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рўйхатида 2-ўринда қайд этилди.
Таҳлил давомида 135 та мамлакат майдони, хвфсизлик ҳолати, қонун устуворлиги ва тартиб каби бир неча тоифалар бўйича сўровномалар ўтказилиб, баҳоланди.
Мамлакатлар 100 балл тизимида баҳоланди. Рўйхатнинг 1-ўрнини 97 балл билан Сингапур эгаллади. Ўзбекистон 95 балл билан 2-ўринда жойлашди. Исландия 92 балл билан 3-ўринда.
Дунёнинг энг хавфли мамлакати деб эса Венесуэла эълон қилинди.
Ёрлиқ