Россия Ўзбекистон Миллий банкига 1 млрд $ кредит ажратади
Янги кредит линиясининг биринчи маблағи тўқимачилик саноатини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистонда қайта ишлашни лойиҳаларига йўллантирилади.
TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Россиянинг Газпромбанк ва Внешэкономбанклари Ўзбекистон Миллий банкига 1 млрд $ кредит ажратади, бу ҳақида Podrobno.uz нашрига Ўзбекистон Миллий банки ходимига асосан хабар қилди.
Банк ходимининг сўзларига кўра, Газпромбанк ва Внешэкономбанк Ўзбекистон Миллий банкига 500 млн $ дан ажратган. Лойиҳаларни амалга оширишда чеклов йўқ.
Янги очилган кредит линиясининг биринчи маблағи тўқимачилик саноатини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистонда қайта ишлашни ташкил қилиш лойиҳаларига йўллантирилади. Шунингдек, яқин орада Россияга тасдиқлаш учун бошқа соҳалардаги лойиҳалар ҳам юборилади.
"Биз ҳали база ставкасини қайта кўриб чиқмадик, айни дамда мутахассисларимиз ушбу иш устида ишламоқда. Ҳозирча база ставкаси йилига 18%ни ташкил қилмоқда. Айни дамда барча молиялаштирилаётган лойиҳалар учун ушбу фоиз ставкасидан паст бўлмаган кредитлар ажратилмоқда. Албатта, ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси (14%) бўйича кредитлар ажратилади", —деди банк ходими.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу кредит линияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлган давлат ташрифи вақтида имзоланган эди.